«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:24
ЎЗO‘Z

Энди исталган Android-смартфонни iPhone X’га айлантириш мумкин!

20 сен, 10:26 6 207 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди исталган Android-смартфонни iPhone X’га айлантириш мумкин! Бу йил смартфонлар оламида ромсиз дизайн урфга кирди, улар орасида iPhone X ҳамда Essential Phone моделларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Чунки бу икки қурилма экранининг юқори қисмида динамик, олд камера ва бошқа сенсорлар учун «ўйиқ» жой очилган. Аммо энди исталган Android-смартфон экранини шу кўринишга келтириш мумкин, деб ёзади neowin.net.

Агарда сиз ҳам ўзингизнинг Android қурилмангиз экрани худди iPhone X’никидек кўринишини истасангиз, Smartphone upgrader 2017 иловаси ёрдамида буни амалга оширсангиз бўлади. У экраннинг бурчакларини думалоқлаштиради ва тепа қисмида, худди iPhone X ёки Essential Phone смартфонларидаги каби ўйиқ жой ҳосил қилади.

«Айфонлаштирувчи» илованинг созламаларида экран бурчакларининг думалоқлик даражасини ҳамда тепа қисмидаги ўйиқ ўлчамини созлаш имкони тақдим этилади. Қора тусдаги ҳудудлар барча иловалардан устун тарзда акс эттирилади (бунинг учун иловага тегишли рухсат тақдим этишингиз керак бўлади). Бироқ ҳолат қаторидаги белгичалар – иконкаларни у ёпиб қўймайди.

Smartphone upgrader 2017 иловасини Android-смартфонингизга мана бу ердан кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин. Самараси яхшироқ акс этиши учун уни олд панели қора, экрани эса AMOLED-дисплей бўлган қурилмаларда қўллаш тавсия этилади.

Манба: «Terabayt»
Android, iPhone X




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 152
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 297
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар