«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:07
ЎЗO‘Z

Apple қўнғироқларни амалга оширувчи "ақлли" соатларини намойиш этди

13 сен, 08:38 6 494 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple қўнғироқларни амалга оширувчи "ақлли" соатларини намойиш этди Apple компанияси LTE'ни қўллаб-қувватловчи Watch Series 3 номли "ақлли" соатларини тақдим этди. Янги соатларда қўнғироқларни амалга ошириш имкони мавжуд. Компаниянинг расмий сайтида жонли равишда узатилаётган янги қурилмалар тақдимоти айнан смарт-соатлар намойишидан бошланди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бугунга келиб Apple Watch жаҳон бозорида энг талабгор соатга айланган.

Series 3 соатларига sim-карта ўрнатишга ҳожат йўқ, LTE-тармоқ учун махсус ўрнатилган чип масъул бўлади. Унинг янги процессори эса соатнинг 70 фоизга тез ишлашини таъминлайди.

Шунингдек тақдимотда маълум қилинишича, бу соатларда қулоқчинларда қўшиқ эшитиш имкони яратилган.

Янги "ақлли" соатларда юрак фаолиятини кузатиш имкони яратилди. Муаммо аниқланса, Standford'га боғланиб, маълумотларни йўллаш имкони пайдо бўлди.

Компания соатларни уч хил рангда намойиш этди. Шуниси диққатга сазоворки, спорт билан шуғулланувчилар учун соатнинг махсус версиялари мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Series 3 соатлари экологик тоза маҳсулотлардан яратилган.

Уяли алоқа хизматини қўллаб-қувватловчи смарт-соатлар нархи - 399 доллар (модуль билан) ва 329 доллар (модулсиз).

Apple Watch Series 3 соатларига 15 сентябрдан буюртма бериш мумкин, сотувлар эса 22 сентябрда бошланади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 233
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар