«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:34
ЎЗO‘Z

Mi 5X'га қарши, 160 долларлик "кучли сураткаш" Meizu M6 Note тақдим қилинди

23 авг, 20:10 7 056 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Mi 5X'га қарши, 160 долларлик "кучли сураткаш" Meizu M6 Note тақдим қилинди Хитойда Meizu M6 Note яхши жиҳатларга эга ва нисбатан арзон смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу мобил алоқа воситаси Meizu компаниясининг Snapdragon процессорига эга илк смартфонидир. Металл корпусли Meizu M6 Note. шунингдек қўш сенсорли, флагманлар даражасида сурат оладиган бош камера билан ҳам таъминланган.

Имконият ва платформа жиҳатлари

Meizu M6 Note фаблети 5.5 дюймли, Full HD сиғимли дисплейга, 8 ядроли ва 2 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Snapdragon 625 процессорига эга бўлган. Шунингдек, смартфонга Adreno 506 видео-картаси ўрнатилган. Маълум қилинишича, смартфон платформаси аввалги авлод фаблетларининг платформасидан 71% самаралироқ ишлайди.

Meizu M6 Note талқинига кўра 3 ёки 4 ГБ тезкор хотира, кенгайтириш мумкин бўлган 16, 32 ёки 64 ГБ доимий ички хотирага эга бўлган. Смартфон 2 та SIM-картани қўллаб-қувватлайди ва 4G LTE Cat.7 тармоғида ишлайди.

Meizu M6 Note орқа панелидаги қўш сенсорлардан бирининг пиксел сиғими 12 мегапиксел (Sony IMX362), пиксел ҳажми 1.4 мкм, ёруғлик линзасининг ҳажми f/1.9. Ёрдамчи сенсор учун 5 мегапикселли модул танланган. Бош камерада Dual PD тезкор автофокус жорий қилинган. Бу функция сурат фокусини 0.03 секунд ичида белгилай олади.

Бугунги трендда келиб чиқиб, бош камерада татбиқ қилинган "портрет" режимида сурат фонини ғира-шира қилиб тасвирга олиш мумкин. Яна бир муҳим жиҳати -- смартфондаги LED-фоточақноғи 4 элементли. Шунингдек, селфи-камера учун 16 мегапикселли камера модули танланган. Ишлаб чиқарувчининг тантанали равишда эълон қилишича, Meizu M6 Note сурат олишда флагманлар билан бемалол беллаша олади.

Meizu M6 Note'да олинган илк суратлардан бири:

Смартфон аккумуляторининг электр токи сиғими 4000 мА соат. Унга 18 ваттли mCharge тезкор қувватлаш технологияси жорий қилинган. Бармоқ излари сканери экран остидаги бош тугмага ўрнатилган.

Meizu M6 Note Android 7.1.2 Nougat'нинг Flyme 6 талқинида ишлайди. Смартфон Wi-Fi 5 ГГц тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Қачон сотувга чиқади?

Meizu M6 Note сентябрдан Хитой бозорига чиқарилади. Унинг бошланғич талқини (3/16 ГБ) $165, шунингдек 3/32 ГБ талқини $195, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотирага эга юқори талқини $255 доллардан сотилади. Смартфон бозорда Xiaomi Mi 5X ҳамда ZTE Nubia Z17 mini'га қарши курашади.

Манба: Terabayt.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 132
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 241
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар