«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:05
ЎЗO‘Z

Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда

21 авг, 01:21 6 949 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда Tesla раҳбари Илон Маск ва DeepMind компанияси асосчиси Мустафо Сулаймон автоном қуролни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни тақиқлаш зарурлиги тўғрисидаги хатни имзолашди. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)га йўлланган мактуб шунингдек дунёнинг 26 мамлакатидаги 114 нафар мутахассис томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Мактуб муаллифлари жанговор роботларнинг яратилиши "учинчи қурол инқилоби"ни келтириб чиқаришидан огоҳлантиришди ва уни ядровий қурол ихтиросига қиёслашди.

"Шундай қилинса, мисли кўрилмаган кўламдаги ҳарбий амалиётлар бошланади, бу инсон англаб етишга улгурмайдиган даражада тезкорлик билан ривожланиши мумкин. Янги турдаги қурол террорчи ёки диктаторлар, шунингдек тақиқланган мақсадларда қўллаши мумкин бўлган хакерлар қўлига тушиши мумкин", - дейилади БМТга йўлланган мактубда.

The Guardian нашрида таъкидланишича, 21 август куни Мельбурнда Сунъий интеллектни қўллаш масалаларига бағишланган халқаро конференция (IJCAI) бўлиб ўтади. У ерда БМТ вакиллари ҳам қатнашишади. Мактуб муаллифлари ташкилотдан автоном қуролни кимёвий қуроллар қаторида тақиқлашни сўрашди.

Таъкидлаш жоизки, Илон Маск бунга қадар ҳам жанговор роботларга қарши чиққан. 2015 йилда у Стивен Ҳоакинг билан бирга БМТга автоном қуролни тақиқлаш талаб қилинган мактубни йўллаган. 2017 йилнинг 25 июлида эса сунъий интеллектнинг салоҳиятли хавфи борасида Марк Цукерберг билан баҳслашди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 95
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар