«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:38
ЎЗO‘Z

Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари - Топ-5

20 авг, 17:33 6 296 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари - Топ-5 Келажакнинг энг кутилаётган смартфон моделлари Топ-5 рўйхати маълум қилинди. The MiseTimes of Asia шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. Экспертлар шахсий таҳлилларини ўтказиб, 2017 йил версиясига кўра энг яхши гаджетлар номини эълон қилишди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Биринчи ўрин 2015 йилда тақдим этилган, аммо футуристик функциялари кўплиги сабаб ҳануз бозорга чиқмаган Comet смартфонига насиб этди. Маълумотларга кўра, гаджет сув ўтказмаслиги билан бирга сувда чўкмайди ҳам. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар қурилманинг ён панелларида оригинал LED чироқларини ўрнатишни режалаштиришган.

Иккинчи ўринни Apple IT-гигантининг iPhone 9 қурилмаси эгаллади. Ушбу гаджетнинг ўзига хослиги шундаки, у VR'га кириш имконига эга бўлади. Шунингдек харидорларга кенгайтирилган 4К OLED-экранлари таклиф этилади. Модель 8 ядроли процессор ва 8 Гб оператив хотира билан таъминланади.

Рейтингнинг учинчи сатри Nokia morph томонидан банд этилди. Бу телефон тўлиқ мослашувчан сенсор экран билан таъминланади, смартфонни эгасининг талабларига мослаштириш осон. Қурилма ўз-ўзини ҳимояловчи ва сув ўтказмайдиган хусусиятларга эга бўлади.

Тўртинчи поғонада iPhone X қайд этилган бўлиб, ушбу смартфон Apple тарихидаги энг қиммат қурилма бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг сотувга чиқадиган нархи 1000 доллардан ошади. Гаджет энг инновацион функциялар, шу жумладан 3D-сенсор билан ҳам таъминланган. Компания жисмоний тугмалардан воз кечиши, корпусни эса мутлоқ шишадан ишлаши режалаштирилмоқда.

Бешинчи ўринда Triple display flip phone на Android келтирилган. Бу қурилма уч экранга эга бўлиб, уларнинг бари бир вақтнинг ўзида фаолият юритиш хусусиятига эга. Дисплейларни учбурчак қилиш ва истаганча фойдаланиш мумкин бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар