«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 01:57
ЎЗO‘Z

Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди

18 авг, 02:22 7 333 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди Тайванлик гаджетлар ишлаб чиқарувчиси ASUS бренди Zenfone 4 смартфонлари туркумини ASUS Zenfone 4 Pro флагмани билан бойитди.

ASUS Zenfone 4 Pro 5.5 дюймли FHD, Super AMOLED матрицали экранга эга бўлган. Девайсда Qualcomm'нинг 64 битли ҳамда 8 ядроли инновацион Snapdragon 835 процессори ўрнатилгани, шунингдек график-тасвирни Adreno 540 видео-картаси қайта ишлаши унинг ўзига хос жиҳатлари сирасига киради.

ASUS Zenfone 4 Pro 6 гигабайтгача тезкор, шунингдек 128 гигабайтгача сиғимли доимий хотирага, 3,600 мА соат сиғимли батареяга эга бўлади.

Янги смартфоннинг бош камераси учун 12 МП + 16 МП сенсорлар танланган. Уларнинг оптик линза ҳажми f/1.7 га тенг. Камерада оптик барқарорлаштириш, оптик яқинлаштириш функциялари мавжуд. Селфилар учун эса 8 мегапикселли камера масъул.

Яна бир ўзига хос жиҳати -- ASUS Zenfone 4 Pro Android 7.1.1 Nougat операцион тизимининг ўзлаштирилган ZenUI 4.0 талқинида ишлайди.

ASUS Zenfone 4 Pro алоқанинг WiFi, 3G, LTE, Bluetooth, GPS, A GPS, GLONASS тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Гаджет сентябрдан 599 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилади.

Шунингдек, компания ZenFone 4 смартфонини ҳам тақдим қилган. ZenFone 4 ҳам 5,5 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплейга эга бўлган. Фақат бу смартфонда IPS+ матрицаси татбиқ қилинган.
ZenFone 4 қўш камерали бўлиб, бош камера 12 мегапикселли Sony IMX362 ҳамда 8 мегапикселли кенг бурчак остида сурат олувчи ёрдамчи сенсорга эга бўлган. Олд камерага 8 мегапикселли сенсор танланган.

Аппарат таъминоти учун талқинига кўра Qualcomm Snapdragon 660 ёки Snapdragon 630 чиплари, шунингдек 6 ГБ ёки 4 ГБ сиғимли тезкор хотира ўрнатилган.

ZenFone 4 аккумуляторининг сиғими 3300 мА соат. Смартфон алоқанинг 4G LTE Cat 12, Wi-Fi (802.11ac), NFC стандартларини қўллаб-қувватлайди.

Смартфон $399 доллардан сотувга чиқарилади.

Манба: Terabayt.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 103
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 0
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 0
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Бўлимлар