«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:27
ЎЗO‘Z

Nokia 8 флагманининг тақдимоти бўлиб ўтди

17 авг, 13:18 8 085 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Nokia 8 флагманининг тақдимоти бўлиб ўтди Nokia'нинг узоқ кутилган илк кучли флагмани бўлмиш Nokia 8 смартфони ниҳоят тақдим қилинди. Девайс 5.3 дюймли ва Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган Quad HD (ҳар дюймди 554 белги) дисплей, 8 ядроли кучли Snapdragon 835 процессорига эгалиги билан ўзига хос.

Nokia 8 алюминий яхлит ҳамда жилодор корпусга эга бўлган.

Ўлчамлари: 151.5 x 73.7 x 7.9 мм.

Мобил алоқа воситасининг тезкор хотира сиғими 4 (DDR4X), доимий хотира эса 64 гигабайтли (UFS 2.1). Смартфон 256 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Nokia 8'нинг кўк корпусли талқинига 128 гигабайтли хотира ўрнатилади.

Nokia 8 Android 7.1.1 (Nougat) тизимида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, гаджетда Android хавфсизлик тизими ҳар ой янгиланади.

Nokia 8 девайсининг бош камераси 13 мегапикселли 2 та сенсордан иборат. Улар манзарани оқ-қора ва рангли кўринишда, шунингдек кенг бурчак остида муҳрлайди. Сенсорларнинг оптик линза сиғими f/2.0 ҳажмли. Селфи суратлар учун ҳам 13 мегапикселли сенсор танланган. Одатга кўра, уларда ZEISS линзаларидан фойдаланилган.

Смартфон алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (MIMO), Bluetooth 5.0, GPS/ GLONASS, USB Type-C 3.1 Gen 1, NFC каби тармоқларида ишлайди. Унинг қуввати учун 3090 мА соат сиғимли, Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга аккумулятор жавобгар.

Нарх-наво

Nokia 8 оч ва тўқ кўк, пўлат ранг, жилодор мис ранг корпусларда ишлаб чиқарилади ва сентябрдан бошлаб 599 евродан сотувга чиқарилади.

Манба: Terabayt.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 100
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар