«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:43
ЎЗO‘Z

Google Нью-Йорк аҳолисини бепул интернет билан таъминламоқчи

30 июн, 12:31 5 845 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google Нью-Йорк аҳолисини бепул интернет билан таъминламоқчи Google янги технологияларни жорий этиш орқали Нью-Йоркда турмуш шароитларини яхшилаш билан шуғулланмоқчилигини эълон қилди. Бунинг учун мустақил стартап — Sidewalk Labs яратилди ва унга Bloomberg’нинг собиқ ижрочи директори Дэн Докторофф раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «3dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Sidewalk Labs’нинг илк қадами Нью-Йоркда Интернетга Wi-Fi орқали тезкор уланиш билан шуғулланувчи икки компания — Control Group ва Titan Outdoor’ни сотиб олишда бош инвестор тариқасида қатнашиш бўлди. Шундан сўнг уларнинг барчаси Intersection номли янги компанияга бирлаштирилди.

Ушбу компанияга таксофон ва автобус бекатларидан Wi-Fi-пунктлари ўрнида фойдаланишни кўзда тутувчи LinkNYC номли лойиҳани амалга ошириш топширилди. Янги пунктларнинг вазифалари қаторига мамлакат ичида бепул қўнғироқларни амалга ошириш, мобил телефонларни қувватлантириш, экранларда шаҳардаги хизматлар тўғрисида ахборот бериш ва бошқалар ҳам киради.

Шаҳарда 10 000 тача шундай пункт жойлаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш йил охиригача якунига етказилади. Агар у муваффақиятли чиқса, АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам бу тажриба оммалаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар