«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 01:27
ЎЗO‘Z

iPhone савдоси пасайиб кетди

03 мая, 17:04 6 666 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
iPhone савдоси пасайиб кетди Apple iPhone сотувлари ҳажми тушгани ҳақида хабар берди деб ёзади Кун нашри. Бироқ компаниянинг умумий даромади ошиб бормоқда. Бу ҳақда 2017 молиявий йилининг иккинчи чораги учун тақдим этилган ҳисоботда айтилади.

2017 йилнинг илк уч ойи давомида тахминан 50,8 миллионта смартфон сотилди, умумий даромад 52,9 млрд. долларни, соф фойда эса – 11 миллиардни ташкил қилди. 2016 йилнинг иккинчи чораги билан таққослаганда смартфонлар савдоси тушиб кетган.

Хабар қилинишича, таҳлилчилар компанияга анча ижобий натижаларни башорат қилишганди, масалан, иккинчи чоракда камида 52 миллионта iPhone сотилиши тахмин қилинган.

iPhone савдолари ҳажми 1 фоизга тушиб кетганига қарамай, компаниянинг умумий даромади бошқа маҳсулотлар ҳисобига ортган. Масалан, Apple TV, Apple Watch ва Beats’дан умумий даромад 31 фоизга ўсди ҳамда 2,8 миллиард долларни ташкил этган бўлса, компания сервисларидан даромад 18 фоизга ортиб, 7 миллиардни тенг бўлди.

Apple раҳбари Тим Кук iPhone савдолари тушиб кетганини янги телефонлар ҳақида кўплаб миш-мишлар пайдо бўлгани билан боғлади. Унинг фикрича, янги смартфонлар ҳақидаги маълумот ҳозирги моделларга қизиқишни пасайтирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 103
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 0
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 0
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Бўлимлар