«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:42
ЎЗO‘Z

Тармоқда iPhone 8’нинг янги суратлари тарқалди

09 апр, 17:26 6 502 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тармоқда iPhone 8’нинг янги суратлари тарқалди Инсайдерлар интернет тармоғида iPhone 8 флагман смартфонининг илк схематик-чизмали суратини тарқатишди. Кутилганидек, янги айфон олд панелидаги Home бош тугмаси энди мавжуд эмас. Биометрик модул эса олд панелда ҳам, орқа панелда ҳам йўқ. Демак, бармоқ излари сканери учун дисплей панелида виртуал тугма ўрнатилади, деган гапларда жон бор, деб ёзади Terabayt сайтига таяниб "Соф.уз" нашри.

iPhone 8 экранининг юқори қисмида 2 та камера модуллари мавжуд. Маълумотларга кўра, улардан бири 3D-камера бўлиб, бу лазерли сенсор қиёфани текширувдан ўтказади, ёки у кўзнинг рангдор пардаси учун ўрнатилган сканер бўлиши ҳам мумкин. 3D-камера сурат олинганидан сўнг ҳам, тасвирнинг фокус, яъни бош нуқтасини белгилаш ва объектларнинг ўзига алоҳида ишлов бериш имконини беради. Мисол учун, тасвирдаги объектнинг ёки инсон танасини 180 градусга ўзгартириш, бошқа виртуал эффектлар қўшиш мумкин бўлади.

Норасмий маълумотларга кўра, iPhone 8 мобил телефонига 5,8 дюймли OLED-дисплей ўрнатилади ва унинг орқа панели шишадан тайёрланади. Гаджетнинг чизмали суратида ҳам 2 та — вертикал ҳолатда жойлашган камера модулларини кўриш мумкин. Смартфоннинг том қисмида 2 та микрофон, қуйи қисмида – динамик ҳамда USB-C порти мавжуд.

Бу чизмада чиндан ҳам янги айфон тасвирланган бўлса, айтиш мумкинки, iPhone 8 дизайнига кўра, аввалги айфонлардан тубдан фарқ қилади.

Айфоннинг «юбилей смартфони» бўлган iPhone 8 тақдимоти келаётган сентябр ойида кутилмоқда. Аммо, ўта илғор технологияни яратиш учун вақт талаб қилинади. Баъзи экспертлар дисплей ва камера етказиб берувчилар Apple’нинг буюртмасини ўз вақтида бажара олмаслигини, шу сабабли кейинги айфон тақдимоти 1-2 ойга кечикиши мумкинлигини айтишмоқда. Шунингдек, iPhone 8 билан бирга, iPhone 7s ҳамда iPhone 7s Plus моделлари ҳам намойиш қилинади. Улар кўринишидан аввалги айфонни эслатса ҳам, бир қатор янги технологияларга эга бўладилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 100
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар