«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:39
ЎЗO‘Z

Google Chrome учун энг фойдали кенгайтмалар

28 мар, 18:51 6 886 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google Chrome учун энг фойдали кенгайтмалар Бугунги кунда энг оммабоп браузерлардан бири — Google Chrome сайтлар ва интернет-саҳифаларнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланиш имконини берувчи махсус кенгайтмаларни таклиф қилади. Кенгайтмалар дўконига кириш учун (уларнинг катта қисми бепул) Созламалар→Кенгайтмалар→Яна кенгайтмалар (саҳифа пастида)га ўтишингиз кифоя.

Mini YouTube

Ушбу кенгайтма саҳифани пастга ўтказаётган вақтингизда, қўйилиб турган видеодан иборат ойначани ҳосил қилади. Ойначанинг ўзингизга қулай ўлчамини ва жойлашувини танлашингиз мумкин.

Better Search

У сизга Google’да тезроқ ва самаралироқ қидириш имконини беради. Шу билан бирга, у нафақат қидирув тизимининг аллақачон мавжуд имкониятларини самаралироқ қўллашда ёрдам беради, балки ўзининг бир қатор ноёб функцияларини ҳам қўшади.

The Great Suspender

Ушбу кенгайтма Chrome’нинг кўп трафик ва кўп қувват сарф қилиш муаммосини ҳал этишда кўмаклашади. У браузердаги фойдаланилмаётган илова (вкладка)ларни «ухлатиб қўяди», шу тариқа, аккумулятор қуввати ва тезкор хотирани тежайди.

Маtа

Браузерга тунги режимни қўшадиган кенгайтма. У кечки пайт, кўзлар ёруғликка янада таъсирлироқ бўлиб қолган вақтда ўқишни қулай қилиш учун керак. Кенгайтма тунги режимни ёқадиган ва ўчирадиган битта тугмадан иборат.

Minimap

Баъзи веб-саҳифалар жуда катта ҳажмли бўлганидан, унинг энг пастига тушиш учун сичқонча ғилдиракчасини бир неча ўн марта айлантиришга тўғри келади. Minimap бундай саҳифанинг тахминий харитасини кичрайтирилган тасвир сифатида кўриш имконини беради. Шу тариқа, саҳифанинг қайси қисмида эканлигингизни баҳолайсиз, зарур бўлса бир марта сичқончани босиш орқали, керакли жойга ўтасиз.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди 18 мая, 16:20 41
  • iPhone ва iPad’ни кўз билан бошқариш имконияти тақдим этилади 17 мая, 06:30 24
  • GPT-4o бепул сунъий интеллект модели тақдим этилди 14 мая, 19:53 51
  • 5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги усули ишлаб чиқилди 12 мая, 14:25 71
  • Тадқиқот: сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди ва хавфли бўлиши мумкин 12 мая, 07:44 103
  • Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди 11 мая, 22:12 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 0
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 158
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 181
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 120
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 429
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 106
  • Бўлимлар