«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 17:39
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Япониядан замонавий рақамли телевидения ускуналарини сотиб олади

25 мая, 17:49 9 369 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Япониядан замонавий рақамли телевидения ускуналарини сотиб олади Ўзбекистон ҳукумати «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ерусти рақамли телеузатиш тармоқларини ривожлантириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Қарорга кўра, ушбу лойиҳа бўйича ўтказилган танлов якунида «Ўзимпэксалоқа» МЧЖ ва Япониянинг Ogawa Seiki Co. Ltd компанияси ўртасида «Радиоалоқа, радиоузатув ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси учун умумий қиймати 8 751 343 200 иена (73,63 миллион доллар) бўлган рақамли телевидение ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.

Лойиҳа Япония халқаро тараққиёт банки томонидан Sumitomo Mitsui Banking Corporation тижорат банки билан консорциумда молиялаштирилади. 2015 йил январь ойида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шартномани бирга молиялаштириш бўйича заём келишувини имзолаган. 12 йилга, жумладан икки йилга имтиёз билан тақдим этиладиган кредит миқдори 62,59 миллион доллардир. «Алоқабанк» акциядорлик компанияси эса 11,04 миллион доллар миқдоридаги кредитни беш йил муддатга миллий валютада тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 43
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 85
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 117
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 160
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 303
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 128
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 93
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 40
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 218
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар