«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:01
ЎЗO‘Z

Билл Гейтс Windows ва Mac’ни яратишда бошқалардан кўчирганини тан олди

28 фев, 17:30 5 935 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билл Гейтс Windows ва Mac’ни яратишда бошқалардан кўчирганини тан олди Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Windows дастурий таъминоти ҳамда Mac компьютерини яратиш чоғида, у ва Apple асосчиси Стив Жобс бир-биридан нусха кўчиришмагани – уларнинг ҳар иккиси ҳам Xerox PARC илмий-тадқиқот маркази ютуқларидан катта таассуротда бўлганини маълум қилди. У бу ҳақда AMA (Ask Me Anything) саволлар ва жавоблар сессиясида хабар берди.

Гейтснинг тан олишича, Xerox ўша пайтдаги энг яхши график интерфейсни яратишга муваффақ бўлган. Бу у ҳамда Жобсга яхши компьютер ва дастурий таъминот қандай бўлиши кераклигини тушунишга ёрдам берган.

Муҳокамаларда фойдаланувчилар улардан бири ихтиродан нусха кўчирганлиги хусусида ишончлари комил эканини айтиб ўтишган. Шу бир бирга, уларда илҳомнинг умумий манбаси бўлгани ҳақида ўйлашмаганини ҳам маълум қилишган. «Биз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузмадик. Xerox ўз ихтироси билан бизга шунчаки йўналишни кўрсатди, ҳамда у Mac ва Windows’ни яратишга олиб келди», - дея таъкидлаб ўтди миллиардер.

Бундан ташқари, Гейтс Reddit фойдаланувчиларига ўзининг севимли сериаллари ҳақида ҳам гапириб берди. Маълум бўлишича, у «Кремний водийси», «Тож» ва «Даунтон аббатлиги»ни томоша қилишни яхши кўрар экан. Миллиардер шунингдек кўп одамлар бўладиган жойларда ўзига эътибор жалб қилмаслик мақсадида кенгроқ бош кийимларидан фойдаланишини маълум қилди.

Microsoft асосчисининг қўшимча қилишича, компьютерлар инсонларга ўхшайдиган даврга қадар умр кўришни истаган бўларди. Унинг умид қилишича, техника яқинда маълумотни ўқиш ҳамда уни тушунишга ўрганиб олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар