«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:21
ЎЗO‘Z

Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

20 мая, 11:03 8 290 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади Тошкентда 19 май куни VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ўз ишини бошлади. Мунтазам равишда ўтказиладиган ярмарка фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кооперацион алоқаларни таъминлаш бўйича амалий механизмга айланиб улгурди. Бу ярмарка 8 йил давомида инновацион жараённинг иштирокчиларини қўллаб-қувватловчи ўзаро ҳамкорликнинг барча даражаларини ўзида мужассам этган ҳолда фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бизнесни самарали бирлаштиришга имконият яратиб келмоқда, деб ёзади Kun.uz.

VIII Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида инновацион ишланмалар экспозицияси қуйидаги йўшналишлар бўйича ўтказилади: ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим, юқори технологиялар.

Ярмарка доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ стендида Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида фаолият юритувчи 15 корхона томонидан тақдим қилинган инновацион ишланмалар ва янги технологиялардан қайси соҳаларда фойдаланиш мумкинлиги намойиш этилди. Бу ишланмалар орасида заҳарли чиқиндиларни утиллаштириш технологияси, энергия ресурсларини (сув, сиқилган ҳаво, ёнилғи) меъёрлаштиришнинг илмий асосланган методлари ва уларни тежаш бўйича техник-ташкилий тадбирлар бор.

Тошкентдаги Турин политехника университетининг стендида йўлдошли навигация тизими намойиш этилди. Ушбу тизимни таълим муассасасида бизнес инкубатор лойиҳаси доирасида такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Яқин орада университет ҳудудида ташкил этилган ишлаб чиқариш фирмаси ушбу навигаторларни ўрнатишни бошлайди, кейинчалик эса уларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ярмарка давомида 600 га яқин инновацион ғоялар ва ишланмалар намойиш этилиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 132
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 241
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар