«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:43
ЎЗO‘Z

Британия темир йўллари юқори технологиялар ёрдамида кучайтирилади

11 фев, 13:12 5 858 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британия темир йўллари юқори технологиялар ёрдамида кучайтирилади Инсоният қачонгача фазога парвоз қилиш билан кун кечиради, ахир ердаги транспорт воситаларини ҳам унутмаслик даркор. Масалан, темир йўллар ҳақида қайғуриш лозим. Буюк Британиянинг темир йўл компаниялари ассоциацияси Rail Delivery Group раҳбарияти, ушбу соҳа юқори даражада технологик бўлиши керак ва бу борада муҳим ўзгаришларни амалга ошириш лозим, деган тўхтамга келди. Поезд – албатта, фазовий кема эмас, аммо бу йўловчиларга қатор қулайликларни тақдим этмасликка баҳона бўла олмайди, деб ёзади Кун нашри.

Биринчи ўзгариш чипталар тизимида ўтказилади. Анъанавий қоғозли чипталарни электрон намуналарга алмаштириш режалаштирилган. Уларни Bluetooth ва махсус илова ёрдамида аниқлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, электрон чипталарни йўловчиларнинг биометрик паспортлари кўрсаткичларига киритиб қўйиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Поездларнинг барчаси симсиз тармоқлар воситасида ягона тизимга бирлашади. Бу эса, уларнинг ўзаро манзилига доир маълумотларни улашиш имконини беради.

Ўзгаришлар нафақат темир йўлларнинг электрон жиҳатига қаратилади. Қулайлик ва самарадорлик хусусида ҳам ҳеч ким унутгани йўқ. Ўриндиқларнинг янги намунаси уларнинг сонини 20-30 фоизга оширади. Шу билан бирга, тиғиз вақтларда тиқилинчларнинг олдини олиш учун 20 фоиз вагон ҳудудини бўшатади. Агар ассоциация томонидан тақдим қилинган лойиҳа ҳаётга татбиқ этилса, яқин келажакда Британия поездларида кўзни скан қилиш ёки бармоқ изини олиш билан чипталарни текшираётганига гувоҳ бўлсак ажаб эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 152
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 297
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар