«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:42
ЎЗO‘Z

Amazon ходимлар сонини қисқартирмай 15 минг роботни ишга туширди

05 фев, 16:24 6 030 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Amazon ходимлар сонини қисқартирмай 15 минг роботни ишга туширди Интернет орқали товар ва хизматларни сотиш билан шуғулланувчи дунёдаги энг йирик компания бир йилда 15 000 роботни ишга жалб қилди. Шуниси қизиқки, бу жараёнда ишчи ходимлар штати қисқариш ўрнига аксинча, 50 фоизга ошди. Бу ҳақда "The Quartz"га асосланиб Кун.уз хабар берди.

Amazon компаниясида жами 45 000 робот фаолият юритади, бироқ улар ҳозирча одамлар ўрнини боса олмади. Шу боис компания ўз ходимларини истеъфога чиқармаяпти, бунинг ўрнига ишчи ўринларни кўпайтиришда давом этмоқда. Бугунги кунга келиб у ерда 341 000 мутахассис хизмат кўрсатади.

Amazon 2012 йилда Kiva стартапидан кейин ўз фаолиятида роботлардан фойдалана бошлади. Ўшандан буён компания штати қисқармаган, аксинча, йилига 30-50 фоизга ўсган.

Kiva роботлари компания омборларидаги товарлар жойланган шкафларни ташиш билан шуғулланади. Бу эса товар етказиб бериш қийматини сезиларли даражада камайтирди.

The Quartz тахминига кўра, етказиб бериш қийматининг пасайиши туфайли унга бўлган талаб ортган. Бунинг натижасида, табиийки, омборда ишлаш учун янги ишчиларни ёллашга тўғри келади.

"Меҳнат бозорида инсонлар ўрнини роботлар эгаллайдими?" деган саволга экспертлар аниқ жавоб беришмайди.

"Сунъий интеллект кетидан келиши мумкин бўлган ўзгаришлар (хусусан саноат секторига) ишчи ўринларнинг қисқаришига олиб келади. Шу муносабат билан биз ишсиз қолганлар учун барқарор минимал даромадни кафолатловчи тизимни яратиш ҳақида ўйлашимиз зарур".

Сатоси Сирато, Mitsubishi япон тадқиқот институти ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 295
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 527
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар