«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Инсоннинг фикрини ўқийдиган қурилма ихтиро қилинди

03 фев, 19:36 7 650 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсоннинг фикрини ўқийдиган қурилма ихтиро қилинди Швейтсариялик олимлар тилдан қолган беморларнинг миясидаги фикрларни ўқийдиган ускуна ихтиро қилишди, дея хабар бермоқда Sof.uz сайти.

Компютерлаштирилган дастурий таъминот билан жиҳозланган қурилма инсон миясидаги қоннинг кислород миқдорини аниқлайди ҳамда буткул фалажланиб, гапира олмайдиган ҳолатдаги беморлар фикрини ўқиш орқали мулоқот ўрната олади.

Олимлар қурилмани 4 нафар беморда синовдан ўтказишди. Беморлар бутунлай фалаж ҳолга тушган бўлиб, кўзлари ёрдамида ҳам мулоқот қилишдан маҳрум бўлишган эди. Беморлар ўзларининг фикр тўлқинларини қурилма ёрдамида саволларга «ҳа» ёки «йўқ» жавобини беришган. Шифокорлар уларнинг жавобларини янги қурилма ёрдамида тушунишган.

“Мия-компютер интерфейси” номини олган қурилма инсон ҳаёти ва марказий нерв системаси фаолияти учун зарарсиз бўлиб, у мулоқот қилиш қобилиятидан маҳрум бўлган беморларга ўз ҳиссиётлари ва фикрларни бошқаларга етказишда ёрдам беради.

Қурилманинг муваффақият қозониши лойиҳа муаллифларини ҳам ҳайратга солган. Швейтсариядаи “Висс” биология ва невроинженерия марказида тадқиқот олиб бораётган Нилс Бирбаумер фикрича, эндиликда тўлиқ фалаж ҳолига тушган беморлар мулоқот қилиш имконидан маҳрум бўлмайдилар.

Ускуна беморларнинг жавоблари «ҳа» ёки «йўқ» бўлишини бош миядаги қон ҳаракати ва кислород айланишини ўлчаш орқали аниқлайди. Тажриба натижасида берилган 10 та саволдан 7 тасида жавоб тўғри тушунилгани маълум бўлди. Олимлар мазкур қурилмани янада такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 293
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 202
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 308
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 198
  • Бўлимлар