«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:23
ЎЗO‘Z

Apple "номаълум" симсиз қурилмани рўйхатдан ўтказди

24 янв, 23:00 5 792 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple "номаълум" симсиз қурилмани рўйхатдан ўтказди Apple корпорацияси АҚШнинг алоқа бўйича федерал комиссиясида Bluetooth ва NFC симсиз интерфейсларини қўллаб-қувватловчи номаълум қурилмани рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда MacRumors порталига таяниган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.

Комиссия A1846 модель рақамига эга қурилмани сертификатлаштирган. Нашрнинг таъкидлашича, компаниянинг мавжуд қурилмаларидан бирортаси бу рақамга мос эмас. Аризада қурилма 100 дан 700 миллиампергача ва 5,5 дан 13,2 вольтгача ток истеъмол қилиши, бу эса Apple TV телеприставкаси (920 миллиампер ва 12 вольт) кўрсаткичларига мос келиши кўрсатилган.

Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, қурилма компаниянинг чакана дўконлари учун мўлжалланган. Бу бевосита яқин орада жойлашган iOS-қурилмалар билан ишлашга имкон берадиган iBeacon технологиясига мўлжалланган маҳсулот бўлиши мумкин.

Бу қурилма Apple’нинг охирги вақтда комиссияда рўйхатдан ўтказган иккинчи қурилмасидир. 2016 йил сентябрда корпорация А1844 модель рақамли гаджетни сертификатлаштирганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар