«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 22:10
ЎЗO‘Z

Google Play ва App Store даромадлари 40 фоизга ўсди

17 янв, 20:38 6 266 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google Play ва App Store даромадлари 40 фоизга ўсди Google Play ва App Store иловаларидан тушган даромад 2016 йилда 40 фоизга ўсди. Бу ҳақда App Annie'га асосланиб Кун.уз хабар берди.

Ўтган йили Google Play ва App Store иловалар сотувидан 35 миллиард доллар ишлаб олганди. Бир йилда жами 90 миллиард илова юкланган, бу 2015 йилга нисбатан 15 фоизга кўп демакдир. Google Play ва iOS'да ушбу кўрсаткич 13 миллиардга ошган. Юкламалар сони бўйича етакчилик аввалгидек Google Play'га тегишли, бироқ App Annie'да таъкидланишича, App Store ўсиш суръатларини оширишда давом этмоқда.

Фойдаланувчиларнинг иловаларда ўтказган вақти 2016 йилда 25 фоизга кўпайган ва 900 миллиард соатни ташкил қилган. Гап Android-смартфонларда ўтказилган вақт ҳақида бормоқда, Хитой бундан мустасно. Ҳар бир Android-фойдаланувчи 2016 йилда кунига ўртача икки соат вақтини иловаларда ўтказган.

iOS платформасидан юклаш бўйича етакчиликни Хитой қўлга киритди, Android орқали эса - Ҳиндистон, мамлакат бу борада АҚШ ва Бразилияни ортда қолдирди. App Store иловаларидан даромад олиш даражаси бўйича етакчилик ҳам Хатойга насиб этди, Google Play иловаларидан тушувчи даромадлар борасида эса Япония биринчи бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 81
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 108
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 156
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 299
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 0
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 0
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 3
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 4
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 21
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 91
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 142
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 83
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 64
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 15
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 172
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 88
  • Бўлимлар