«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:00
ЎЗO‘Z

Android яратувчиси Энди Рубин бу йил модулли смартфон чиқариши мумкин

17 янв, 14:20 6 671 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Android яратувчиси Энди Рубин бу йил модулли смартфон чиқариши мумкин 2014 йилнинг кузида Android операцион тизимини ишлаб чиқувчилар жамоасига раҳбарлик қилган Энди Рубин Google компаниясини тарк этишга қарор қилган эди, деб ёзади «Дарё» нашри.

2015 йил охирида Энди Рубин Android базасидаги янги қурилмани тақдим этиб, смартфонлар бозорига қайтиш ниятида эканлиги маълум бўлган эди.

Энди эса Рубин Essential Products компаниясига асос солгани, у ҳақиқатан ҳам янги смартфон устида ишлаётгани аниқ бўлди. Бундан ташқари, компания мобил қурилмалар бозори ва «ақлли» уй учун қурилмали ечимлар билан шуғулланади. Essential Products’да бор-йўғи 40 киши ишлайди, компания томонидан рўйхатдан ўтказилган савдо белгилари орасида смартфонлар, планшетлар, мобил қурилмалар учун аксессуарлар ва операцион тизимлар тилга олинади.

Манбалар ромсиз дизайн ҳамда аксессуарлар ёрдамида қурилма функционаллигини кенгайтириш имкониятига эга премиум смартфонни алоҳида қайд этмоқда. Бунда гап модулли смартфон ҳақида бормоқда, унинг қўшимча аксессуарлари магнитли тутқичлар ёрдамида маҳкамланади. Аксессуарлар нафақат қурилманинг функционаллигини кенгайтиради, балки қўшимча қувват манбалари ҳам бўлади.

Қурилма йил ўрталарида тақдим этилиши керак, унинг нархи замонавий премиум смартфонлар даражасида бўлади, уни ишлаб чиқариш билан Foxconn шуғулланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди 18 мая, 16:20 32
  • iPhone ва iPad’ни кўз билан бошқариш имконияти тақдим этилади 17 мая, 06:30 24
  • GPT-4o бепул сунъий интеллект модели тақдим этилди 14 мая, 19:53 48
  • 5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги усули ишлаб чиқилди 12 мая, 14:25 71
  • Тадқиқот: сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди ва хавфли бўлиши мумкин 12 мая, 07:44 103
  • Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди 11 мая, 22:12 130
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 146
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 156
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 196
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар