«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 23:56
ЎЗO‘Z

Google, eBay ва AliExpress россияликларнинг маълумотларини мамлакат ичкарисида сақлашга рози бўлди

21 апр, 00:04 6 282 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google, eBay ва AliExpress россияликларнинг маълумотларини мамлакат ичкарисида сақлашга рози бўлди АҚШнинг Google ва eBay ҳамда Хитойнинг AliExpress савдо майдончаси россияликлар ҳақида шахсий маълумотларни Россияда ҳудудида жойлашган серверларда сақлайди. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров ташкилотнинг 20 апрелда ўтган ҳайъат мажлисида айтиб ўтди, деб ёзади Kun.uz.

Жаров Роскомнадзор вакиллари бу масала бўйича ушбу бизнес вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказганларини таъкидлаб ўтди. “Натижада Россия қонунчилигининг талабларини eBay ва AliExpress каби компаниялар бажаришга рози бўлдилар. Менинг билишимча, Google ҳам бу талабларга риоя қилишни мўлжалламоқда”, деб айтди Жаров.

Бундан ташқари, сентябрдан амал қиладиган янги қонунни бажариш доирасида Россияда шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари қоидабузарлари рўйхатини тузиш режалаштирилмоқда. Роскомнадзор раҳбарининг буйруғига биноан, рўйхатни тузиш бу йилнинг 15 августигача ўз ниҳоясига етказилиши керак.

2014 йилнинг июлида Россия президенти Владимир Путин “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги ва “Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилишини тасдиқлади. 2015 йилнинг 1 сентябридан кучга кирадиган бу тузатишлар Россияда бизнес билан шуғулланувчи интернет-компанияларга Россия фуқаролари ҳақидаги шахсий маълумотларни Россия ҳудудида жойлашган серверларда сақлаш мажбуриятини юклайди. Роскомнадзор алоқа операторларидан шахсий маълумотларнинг мамлакат ичкарисида сақланишига кафолат бермайдиган интернет-ресурсларга киришни чеклашни талаб қилиш ваколатини олди.

АҚШнинг Google ва eBay ҳамда Хитойнинг AliExpress савдо майдончаси россияликлар ҳақида шахсий маълумотларни Россияда ҳудудида жойлашган серверларда сақлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 143
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар