«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:06
ЎЗO‘Z

Apple’нинг энг таниқли дастурчиларидан бири Tesla’га ўтмоқда

11 янв, 11:15 6 503 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple’нинг энг таниқли дастурчиларидан бири Tesla’га ўтмоқда Apple корпорациясининг энг тажрибали дастурчиларидан бири - Крис Лэттнер - Tesla Motors компаниясига ўтмоқда. У янги автопилот тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланади, дейилади Tesla сайтида тақдим этилган хабарда.

"Биз Крис Лэттнер келганидан хурсандмиз. У Tesla’да автопилотга мўлжалланган дастурий таъминот бўйича вице-президент бўлади", - таъкидланади хабарда. Унда айтилишича, Лэттнер Apple’да тахминан 11 йил ишлаб, Swift дастурлаш тилини яратишда катта ўрин тутди ва юқори малакали мутахассис сифатида ном қозонган. Tesla Лэттнер инсон иштирокисиз ҳаракатлана олувчи автомобилларни яратишда ёрдам беришига умид билдирмоқда.

Аввалроқ Tesla’да автопилот ишлаб чиқиш бўлимида фақатгина вақтинчалик раҳбар бор эди. Бу лавозимни Жинна Ҳуссайн эгаллаб турган бўлиб, у SpaceX компаниясида дастурий таъминотни ишлаб чиқишда бошчилик қилган. Tesla’га, ҳудди SpaceX каби америкалик ишбилармон Илон Маск раҳбарлик қилади. Reuters агентлигининг таъкидлашича, Лэттнер Apple раҳбариятини компанияни тарк этиши ҳақида хабардор қилган.

Маълумот учун, Tesla 2016 йилнинг октябрида ўзи томонидан чиқарилувчи автомобилларни автопилотнинг бутунлай автоном ишлашига кўмак берувчи янги тизимлар билан жиҳозлаш ниятида эканини маълум қилганди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ўшанда янги тизимлар “автомобилда 250 метр масофага қадар 360 даражали кўриш имконини берувчи саккизта камера ва 12та яхшиланган ультратовуш датчиклари” билан жиҳозланиши айтилган. Улар “йўлда қаттиқ ва енгил объектларни аввалгидан икки бора кўпроқ аниқлаш имконини беради”. Бундан ташқари, Tesla машиналари маълумотларни қайта ишловчи яхшиланган функцияли радарга ҳам эга бўлади.

АҚШда эса сўнгги ойларда Tesla автомобилларида автопилотни қўллаш билан боғлиқ бир неча ҳалокатлар рўй берганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
яратишда, Motors, таъкидлаб, вице, қадар, Ҳуссайн




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 95
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар