«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:09
ЎЗO‘Z

Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Россия жаҳон тармоғидан узилиши мумкинлигини айтди

30 дек, 23:12 6 227 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Россия жаҳон тармоғидан узилиши мумкинлигини айтди Россия президенти Владимир Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Герман Клименко RT телеканалига берган интервьюсида мамлакат жаҳон интернетидан узилишга тайёр туриши лозимлигини билдирди. Унинг фикрича, Россия ва Ғарб давлатлари муносабатларининг бузилиши шундай оқибатларга олиб келиши мумкин, деб хабар беради Daryo.uz.

Клименко 2016 йил ноябрида Россия алоқа вазирлиги рунетнинг назорати бўйича қонун лойиҳасини эълон қилганини эслатиб ўтди.

«Масалан, хакерлар тижорат банклари структурасига кириб, пул ўғирлаши мумкин. Бу ёмон, лекин агар улар Марказий банк тизимларига кирса, бу катта фожиа бўлади. Ғарблик ҳамкорларимиз Қримни Google ва Microsoft сервисларидан узиб қўйди. Қримда турувчи доменлар эгалари ҳам топганларини йўқотди», — деди Клименко.

Бундан ташқари, мутахассис 2017 йилда Россия ва Ғарбнинг муносабатларида ёмон томонга «тектоник» ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Шунинг учун ҳукумат олдида интернетнинг Россия сегментини ҳимоя қилиш вазифаси турибди.

«Россияда электрон почта, телеграф, телефон, ижтимоий тармоқлар ишлашда давом этиши муҳим. Ўта муҳим инфраструктура, шу жумладан, домен зонаси нусхаси бизнинг ҳудудда жойлашиши лозим, ҳеч ким уни ўчириб қўя олмаслиги учун», — таъкидлади Клименко.

Сўзининг якунида маслаҳатчи ота-оналарга 2017 йилда фарзандларини юриспруденция ёки иқтисодиёт эмас, дастурчиликка ўқитишни тавсия қилди.
банк, бўйича, кириб, мамлакат, қўя, узилишга




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 80
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар