«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:02
ЎЗO‘Z

Россиялик муҳандис дунёдаги биринчи робот-ошпазни яратди

15 апр, 10:27 8 104 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик муҳандис дунёдаги биринчи робот-ошпазни яратди Россиялик робот-техник Марк Олейник асос солган Лондоннинг Moley фирмаси дунёдаги биринчи робот-ошпазни яратди. Роботнинг тақдимоти Ганноверда ўтказилган робот техникаси ярмаркасида бўлиб ўтди. Бу қурилма ҳақида Wired интернет-нашри ўзининг репортажида хабар бермоқда.

Робот конфорка, раковина ва плитадан иборат ишчи юзага ўрнатилган иккита манипулятордан ташкил топган. НАСАнинг робот техникаси лойиҳаларида иштирок этувчи Лондоннинг Shadow Robotics фирмаси манипуляторларни ҳаракатчанлик билан таъминлаган. Ҳар бир робоқўлда 20 та мотор, 24 та шарнир ва 129 та датчик мавжуд. Тизим камерага ёзиб олинган ошпаз қўллари ҳаракатларини такрорлай олади.

Лондонда қурилманинг тақдимоти давомида робот-ошпаз крабли шўрва тайёрлаб, MasterChef телевизион танлови ғолиби бўлган Тим Андерсоннинг ҳаракатларини такрорлаган. Робот аввалдан тайёрланган масаллиқларни аралаштириб, уларга пиёз, зираворлар қўшган ва 20 дақиқадан сал кўпроқ вақт ичида шўрва тайёр бўлган. Шундан кейин робот тайёр бўлган шўрвани косаларга сузиб, унга райҳон ва бир неча томчи қайла қўшиб тортиқ қилган.

Ҳозирча робот фақат биттагина рецепт бўйича таом тайёрлай олади, бироқ қурилманинг сотувга чиқарилишига қадар унинг яратувчилари уни 2000 та таомдан иборат рақамли кутубхона билан жиҳозлаш ҳамда фойдаланувчиларга ўзларининг рецептларини қўшиш имконини беришни режалаштиришмоқда. Бундан ташқари, робот идиш-товоқларни ҳам юва олади.

“Роботни таомлар тайёрлашга ўргатиш лозим. Унда исталган таомни тайёрлаш учун етарлича мотор ва датчитклар мавжуд”, деб айтди Олейник.
Moley робот-ошпазларни 2017 йилда сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Қурилманинг тахминий нархи 14 минг доллар атрофида баҳоланмоқда. Пиёзни одамга хос бўлмаган тезлик билан тўғраётган манипуляторлар фойдаланувчиларда қўрқув уйғотмаслиги учун робот яратувчилари уни атайлаб одамга нисбатан тезроқ ишлай олмайдиган қилиб созлашган.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 103
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар