«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:24
ЎЗO‘Z

Twitter раҳбари Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳақида гапирди

08 дек, 16:30 6 831 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Twitter раҳбари Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳақида гапирди АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланиш ҳеч кутилмаган ҳолат бўлиб, унга жамиятнинг барча қатлами билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беради. Kun.uz сайти ёзишича , бундай фикр Twitter компанияси асосчиси ва раҳбари Жек Дорсидан чиққан.

"Сайланган президент бизнинг хизматлардан бошқа кишилар билан мулоқотда бўлиш мақсадида фойдаланади, ва бу исталган инсонга у айни дамда нима ҳақида ўйлаётганидан хабардор бўлиш имконини яратади. Менимча, бу жуда қизиқ", - деди Дорси. Унинг эслатишича, Трамп жамоаси сайловолди кампанияси вақтида ижтимоий тармоқлардан ўз ғояларини илгари суришда фаол фойдаланган.

"Аввал бундай ҳолатни ҳеч кўрмагандим, - давом этади Дорси. – Биз янги дунёга қараб кетмоқдамиз. Унда барча нарса юзага чиқади ва ҳар ким буни кўриши ва реал вақт режимида муҳокама қилиши мумкин". Мутахассиснинг тан олишича, у "жараён охир-оқибат қаерга олиб келишини" билмайди.

Маълумот учун, Трамп Оқ уй учун кураш давомида бир неча маротаба ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг муҳимлиги ҳақида айтиб ўтган. Мутахассисларнинг фикрича, айнан Twitter ва Facebook’даги кенг қамровли тарғибот кампаниялари унинг сайловларда ғалаба қозонишига сабабчи бўлди.
Аввал, бир, билан, хизматлардан, режимида, вақт




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 224
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 505
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар