«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:32
ЎЗO‘Z

Энг муаммоли смартфонлар аниқланди

21 ноя, 16:43 7 252 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг муаммоли смартфонлар аниқланди Blannco Technology Group таҳлилий компанияси смартфон ва планшетларда қанчалик тез-тез носозликлар юзага келишини аниқлашга бағишланган тадқиқоти натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Дарё». Мутахассислар iPhone’ларда муаммолар Android-гаджетларга қараганда кўпроқ кузатилишини маълум қилди ва антирейтинг етакчиларини ошкор этди.
Мутахассислар ҳам дастурий таъминот (тўсатдан «осилиб қолиш» ёки дастурларнинг ёпилиб қолиши), ҳам қурилма билан боғлиқ носозликларни (сигнал йўқолиши, кучли қизиб кетиш) ҳисобга олди. 2016 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, улар iOS ва Android-гаджетларда юзага келадиган муаммолар сони, шунингдек, муайян носозликлар тезлигини таққослади.

Тадқиқ қилинган Apple қурилмаларининг 62 фоизида носозликлар кузатилган бўлса, муаммоли Android-гаджетлар улуши 47 фоизни ташкил этди. iOS-қурилмалар орасида носозликларнинг энг катта қисми (13 фоизи) iPhone 6’да қайд этилди, антирейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларини iPhone 5S ва iPhone 6S (9 фоиздан) эгаллади. iPhone 7 ва 7 Plus кечроқ чиққани учун рейтингга кирмади, энг барқарор қурилмалардан бири эса iPhone 4S бўлиб чиқди — ушбу модель билан боғлиқ муаммолар барча ҳолатларнинг бор-йўғи 2 фоизини ташкил этди.

Android-қурилмалар ичида эса энг муаммоли смартфон LeEco Le2 деб топилди. Иккинчи ўринни Xiaomi Redmi 3S ва Redmi Note 3 эгаллади — уларнинг ҳиссасига муаммолар умумий сонининг 9 фоизи тўғри келди. Samsung Galaxy S7 edge тўртинчи ўринда жойлашди.

Шунингдек, тадқиқотчилар носозликлар хусусияти ва энг муаммоли дастурлар бўйича рейтинглар тузди.
Plus, кетиш, барча, Android, ёпилиб, қурилмалардан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар