«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:47
ЎЗO‘Z

Samsung компанияси АҚШ нашрларидан реклама жойлари харид қилмоқда

08 ноя, 17:04 7 391 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Samsung компанияси АҚШ нашрларидан реклама жойлари харид қилмоқда Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси Американинг йирик матбуот нашрларда реклама қилиш учун саҳифаларни харид қилди, деб ёзмоқда «Kun.uz» сайти. Компания Galaxy Note 7 смартфони учун кечирим сўраш мақсадида шундай чораларга қўл урмоқда.

«Бизнинг вазифамиз – хавфсиз ва сифатли маҳсулотни бирга тақдим қилишдир. Биз яқинда бу ваъдамизни бажара олмадик. Шу боисдан ҳам биз самимий кечирим сўраймиз», – дейилади The Washington Post, The New York Times ва The Wall Street Journal нашрларида Samsung Electronics North America раҳбари Грегори Ли имзоси билан чоп этилган узрномада.

Лининг сўзларига кўра, компания Galaxy Note 7 смартфонининг ҳар бир жиҳатини ўрганиб чиқади. «Биз имкон даражасида тез ҳаракат қиламиз», – дея қайд этган Ли, бунинг учун вақт зарурлигини эътироф этган.

Бундан ташқари, хабарда 2,8 млн дона Samsung кир ювиш машиналарининг қайтариб олиниши ҳам ёдга олинган.

«Хавфсизлик бизнинг асосий мақсадимиздир», – деган Ли. Унинг сўзларига кўра, Samsung истеъмолчиларнинг фикрларини тинглайди, хатосидан хулоса чиқаради ва харидорлар ишончини қайтаришга омил бўлувчи чораларни кўради.
America, Американинг, Биз, узрномада, млн, Wall




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 103
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар