«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:25
ЎЗO‘Z

Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун илғор электрон дарслик яратишмоқда

11 окт, 16:35 7 165 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун илғор электрон дарслик яратишмоқда Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун мўлжалланган дунёдаги биринчи дарсликни такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда. TASS'га асосланиб Terabayt.uz берган ахборотга кўра, Тьюмен давлат университетининг ходимлари бир вақтнинг ўзида ўқувчи ва ўқитувчига хизмат қиладиган, интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим қиладиган модулли қурилмани яратишган.

Механизмга “СИОЛЛ” (инглиз тилидаги “See all”) номи берилган бўлиб, ундаги модуллар ўзаро симсиз алоқа ёрдамида боғланади. Кўзи ожиз ёки яхши кўрмайдиган инсонлар учун ўрганиш жараёнини максимум даражада қулай қилиш мазкур қурилмани яратишдан кўзланган асосий мақсаддир.

Тизим кўзи ожиз инсонларга ўқиш ва ёзиш кўникмасини самарали ҳосил қилиш, матнни юбориш ва сақлаш, шунингдек, масофадан туриб топшириқни текширишга ёрдам беради.

“Фойдаланувчи флеш-модульни дарсликка киритгач, дастур ахборотни Брайл шрифтига ўгиришни бошлайди. Шундан кейин маълумот Брайл шрифтида “Ўқиш” бўлимига чиқарилади. Махсус грифель эса кўзи ожизларда ёзиш кўникмасини ривожлантириш учун алоҳида бўлмада матн териш имкониятини тақдим этади”, — дейилади хабарда.

Шубҳасиз, бундай технологиялар кўзи ожиз одамларнинг янада самарали равишда маълумот ўзлаштиришига кўмаклашади.
дунёдаги, асосий, ўгиришни, Шундан, кўзланган, текширишга




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 142
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар