«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:23
ЎЗO‘Z

Махсус дисплейга эга жаҳондаги илк пластик карта

06 окт, 00:29 6 832 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Махсус дисплейга эга жаҳондаги илк пластик карта Франциянинг киберхавфсизлик технологияларини ишлаб чиқувчи Oberthur Technologies компанияси кредит карталарни фирибгар ва ўғрилардан ҳимоя қилишнинг жуда антиқа усулини ўйлаб топди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

Бугунги кунда кредит карталарни ўғирлаш, уларнинг маълумотларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, фирибгарликнинг энг кенг тарқалган, замонавий кўринишларидан ҳисобланади. Ўғрилар, асосан, карта номери, унинг амал қилиш муддати, фойдаланувчи номи ва CVC- кодларни ўғирлаб, турли йўллар (масалан, интернет-дўконлар орқали) кредит картадаги пулларни ўзлаштиришлари мумкин. Албатта, бу бироз тасаввурга сиғмайдиган ҳолат. Аммо, афсуски, бундай фирибгарлик тури айни замонда жуда кўп кузатилмоқда.

Французлар томонидан ўйлаб топилган Motion Code номли хавфсизлик тизими ўзгарувчан CVC-кодларга асосланган. Бу эса кредит картани ўғирлашнинг олдини олиши табиий. Нега дейсизми? Ахир, карта ўғирлангани билан ундаги код барибир тез орада ўзгартирилади ва натижада ундан фойдаланиш имконияти чекланади. Мустаҳкам материалдан қилинган картадаги митти дисплейда CVC-кодлар ҳар 60 дақиқада ўзгариб туради.

Экран картага созланган литий батареядан қувватланади, ундаги заряд уч йил муддатга етади. Ҳозирда мазкур технология иккита француз банклари томонидан синовдан ўтказилмоқда. Келгусида Motion Code технологиясидан Польша, Мексика ва Буюк Британия банклари фойдаланиш истагини билдиришган.
тасаввурга, тизими, усулини, созланган, тез, картани




Мавзуга оид янгиликлар
  • Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди 18 мая, 16:20 41
  • iPhone ва iPad’ни кўз билан бошқариш имконияти тақдим этилади 17 мая, 06:30 24
  • GPT-4o бепул сунъий интеллект модели тақдим этилди 14 мая, 19:53 51
  • 5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги усули ишлаб чиқилди 12 мая, 14:25 71
  • Тадқиқот: сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди ва хавфли бўлиши мумкин 12 мая, 07:44 103
  • Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди 11 мая, 22:12 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 0
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 158
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 181
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 120
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 429
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 106
  • Бўлимлар