«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:35
ЎЗO‘Z

Эдвард Сноуден киберхавфсизликка оид маслаҳатлар берди

15 сен, 14:17 5 850 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эдвард Сноуден киберхавфсизликка оид маслаҳатлар берди АҚШ Миллий хавфсизлиги агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден кибертаъқибдан қандай қутилиш мумкинлигига ойдинлик киритди. У кўпгина жиҳатлар орасида компьютердаги веб-камерани пластир билан тўсиб қўйиш муҳимлигини билдирган.

«Бу оддий. Агар сиз пластирдан фойдалансангиз у сизнинг компьютерингизни бузмайди. Камерани қўллаганда пластирни олиб қўясиз, тамом-вассалом», — дея Сноуден сўзларини келтиради "Кун" нашри. У, Оливер Стоуннинг «Сноуден» номли фильмидаги шу каби ҳолатни изоҳлар экан, шундай фикрни билдирган.

Америка махсус хизматларининг собиқ ходими киберхавфсизлик бўйича бошқа маслаҳатларни ҳам берган. Хусусан, турли сайтлар учун бир хил паролдан фойдаланиш яхши эмас. Агар шундай қилсангиз, битта аккаунтингиз бузилса, бошқаси ҳам бузилиши мумкин. Сноуден телефон орқали суҳбатларга қарши курашиш учун кодлаш дастурларидан фойдаланишни тавсия қилган. Бундан ташқари, у, рекламаларни тўсувчи ва вирусларга қарши дастурлар ўрнатишни тавсия қилган. Бироқ, буларнинг бари Сноуденнинг сўзларига кўра, фақат хакерларни тўхтата олади, махсус хизматларни эмас.

«Бу АҚШ МХАга қарши қўл келмайди. Сиз МХАни тўхтатмоқчи бўлсангиз, сиёсий жараён орқали эриша оласиз. Аммо, афсуски бу йилги президентлик кампаниясида бу ҳақда эшитмаяпмиз. Ҳеч ким конституция ва ҳуқуқлар хусусида эсламаяпти ҳам. Улар, бизга кераксиз бўлган нарсалар ҳақида жар солмоқда», — деб қайд этган Сноуден.

«Сноуден» фильми режиссёри Оливер Стоун ҳам ноутбукдаги камерасини елимлаб қўйишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ Федерал қидирув бошқармаси директори Жеймс Коми ноутбугидаги веб-камерани хакерлик ҳужуми ва бузилишига қарши елимлашини билдирган ва бошқаларга ҳам шундай йўл тутишни маслаҳат берган эди. Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳам киберхавфсизлигини таъминлаш мақсадида худди шу усулдан фойдаланади.
қўллаганда, кўра, бизга, елимлашини, ўтамиз, паролдан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 527
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар