«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:18
ЎЗO‘Z

Samsung Electronics Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

29 авг, 12:16 6 723 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Samsung Electronics Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади Ёшлар ташаббуслари маркази нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамда Samsung Electronics Co.LTD'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Унга кўра, ҳар икки ташкилот ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишади, дейилади "Кун" нашрида.

Шунингдек, «Intellect2all» республика танлови доирасида жорий йилнинг куз ойларида Samsung Electronics инженерлари томонидан лойиҳа иштирокчилари учун маҳорат дарслари ташкил этиш кўзда тутилган.

«Intellect2All-2016» барча финалчилари Samsung Employee Volunteer Program таълим дастурига кўра, компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганиб чиқиш имкониятига эга бўлишади.

Қайд этиб ўтиш керакки, НEVP – бу Samsung Electronics'нинг глобал лойиҳаси бўлиб, 2010 йилдан амалга ошириб келинади. Ҳозирги кунгача мамлакатимизнинг кўплаб йигит-қизлари ушбу таълим дастури асосида ўз малакаларини оширишга муваффақ бўлишди.

Жорий йилда «Intellect2All» танловининг финалига 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар йўл олдилар. Танлов мамлакатимизнинг 7 ҳудудида 18 майдан 30 июнга қадар ўтказилди. Танловнинг финал босқичи жорий йил ICTWEEK Uzbekistan-2016 ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. Танловнинг мукофот пули 30 миллион сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Intellect2All» лойиҳаси Ёшлар ташаббуслари маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилиб, ахборот технологиялари соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни саралаб топиш ҳамда ушбу йўналишда фаолият юритаётган ёшларни қуллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 527
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар