Японларнинг янги Mitsubishi Regional Jet (MRJ) йўловчи самолёти қондиция тизимидаги муаммо бартараф этилгач, АҚШга синов парвозини бошлади. Бу ҳақда "Kyн" нашри хабар бермоқда.
Mitsubishi Aircraft Corporation компанияси самолёти Япониянинг Нагоя шаҳридан учган. Режага кўра, самолёт аввалига Хоккайдода тўхтайди. Кейин Россия ва Аляскада ҳам ёнилғи тўлдириш учун қўнади.
Якунда самолёт АҚШнинг Вашингтон штати ҳудудидаги Грант Каунти номли халқаро аэропортида тўхташи режалаштирилган.
MRJ - японларнинг илк реактив йўловчи самолёти бўлиб, у 2500 соат давомида уча олади.