«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 18:03
ЎЗO‘Z

АҚШ компанияси iPhone’га рақобатчи сифатида ёғоч смартфон чиқаради

27 фев, 18:24 6 120 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ компанияси iPhone’га рақобатчи сифатида ёғоч смартфон чиқаради Чўнтак соати кўринишидаги ёғоч смартфон шу йилнинг мартида чиқарилади, дея хабар бермоқда «Российская газета». АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Monohm стартапи «келажак гаджети»ни келаси ҳафта Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress конференциясида тақдим этмоқчи.

Runcible смартфони ишлаб чиқувчилари фикрича, улар «смартфондан кейинги давр» қурилмасини ўйлаб топган. Девайснинг асосий ўзига хос жиҳати — унинг шакли. Юмалоқ ва бироз эгик ёғоч корпуси смартфонни чўнтак соатига ўхшатиб қўяди.

Гаджетнинг олд панелида экран, орқа панелида камера жойлашган. Компаниядагилар янги қурилманинг оригиналлиги ҳисобидан фойдаланувчилар эътиборини жалб этмоқчи.

Runcible мобил телефоннинг асосий функцияларини бажаради. Унинг ёрдамида қўнғироқ қилиш, хабар жўнатиш ва қабул қилиш, интернетга кириш ва суратга тушириш мумкин. Бироқ ёғоч смартфонда турли-туман дастурлар мавжуд бўлмайди.

Ишлаб чиқувчиларнинг ишонч билан таъкидлашича, «янги қурилма одамларга реал ҳаётга қайтишга ва жонли мулоқотни қайта тиклашга ёрдам беради», чунки фойдаланувчилар ўз вақтини ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва ўйинларга сарфламайди.

Манба: www.daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 75
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 105
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 155
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 299
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 0
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 49
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 26
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 107
  • Бўлимлар