«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 17:53
ЎЗO‘Z

Смартфонни тўғри қувватлантириш юзасидан 5 муҳим тавсия

17 июн, 18:58 8 021 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Смартфонни тўғри қувватлантириш юзасидан 5 муҳим тавсия Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда қўл телефони ёки ноутбукдан фойдаланмайдиган одам бўлмаса керак. Бироқ, энг замонавий гаджетларнинг ҳам битта “минус”и бор. У ҳам бўлса, гаджетларнинг қуввати бир пасда тугаб қолиши. Замонавий гаджетлардаги аккумуляторлар узоқ муддат давомида ишлаши кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Бунда уларни тўғри қувватлантириш ўта муҳим. Қуйида ана шу хусусда тавсиялар берамиз.

1. Қурилмани мунтазам равишда қувватлантириб туринг.
Гаджет аккумулятори қуввати тўлалигича тугаб қолмасин. Литий-ион аккумуляторларда хотира эффекти мавжуд эмас, шунинг учун ҳам улар тўлалигича ўчиб улгурмасиданоқ қайта қувватлантириш зарур.

Агар қурилмангиз аккумулятори узоқ муддат сизга беминнат хизмат қилишини истасангиз, уларни 10-20 фоиздан камроқ қуввати қолганида қувватлантиришга қўйинг.

2. Қурилмани ўз вақтида қувватлантиргичдан узинг
Гаджетингиз аккумулятор қуввати 50-80 фоиз бўлса, ундан бемалол фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Гаджет сизга узоқ муддат хизмат қилади. Агарда аккумулятор 100 фоиз қувватланган бўлса, уни ўз вақтида электр токидан узинг. Бу амал батареянинг узоқ муддат бузилмаслигига кафолат беради. Кўпчилик телефони ёки ноутбукини кечаси қувватлантитришга қўйиб қўяди. Бу нотўғри.

3. Бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлалигича ишлатинг ва 100 фоизга тўлдиринг
Узоқ муддат телефондаги тўлиқ қувват сақланиб туриши ҳам литий-ионли аккумуляторлар учун зарарлидир. Ҳар доим 0% гача тушиб кетадиган қувват ҳам худди шундай зарар келтиради. Қувватлантириш жараёнининг бетартиблиги(розеткадан қувватлантириш, USB воситасида қувватлантириш) сабаб, мутахасислар бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлиқ ишлатиб, уни 100% қувватланттришни тавсия қилади.

4. Оригинал қувватлантирувчи мосламадан фойдаланинг
Қувватлантирувчи мослама бевосита мобил телефоннинг ичида жойлашганини, ташқи қувватлантирувчи ускуна эса маиший электр тармоқдаги токни унга тўғрилаб туришини кўпчилик билмаса керак. Яъни қувватлантирувчи ускуна тўғридан-тўғри батареяга таъсир ўтказмайди.

Айрим гаджетлар, масалан фотокамералар ички қуввватлантирувчи ускунага эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг литий-ионли аккумуляторлари ташқи қувватлантирувчи мосламага ўрнатилган бўлади. Мана шундай ҳолларда қалбаки қувватлантирувчи мосламадан фойдаланиш гаджет батареяси иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатишии мумкин.

5. Батарея қизиб кетишига йўл қўйманг
Литий-ионли батареяларнинг энг ашаддий душмани юқори ҳарорат ҳисобланади. Қизиб кетишни улар асло кўтара олмайди. Шунинг учун ҳам мобил ускуналарга қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишига йўл қўйманг. Шунингдек телефонингизни иситиш тизимидан ҳам узоқроққа қўйинг. Литий-ионли аккумуляторларни ишлатиш мумкин бўлган максимал ҳаво ҳарорати -40 °C даражадан +50 даражагача.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 74
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 182
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 93
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 499
  • Сўнгги янгиликлар
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 1
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 0
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 1
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 24
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 60
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 74
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 71
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Бўлимлар