«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 04:44
ЎЗO‘Z

Apple смартфонлар бозорида яна Samsung’дан ортда қолди

20 апр, 11:55 6 711 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple смартфонлар бозорида яна Samsung’дан ортда қолди TrendForce таҳлил компанияси смартфонлар савдоси кескин тушиб кетганидан далолат берувчи тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди. Экспертлар таъкидлашича, 2016 йилнинг биринчи чорагида iPhone савдоси айниқса шиддат билан тушиб кетди, ва бу Samsung’га Apple’ни анча ортда қолдириш имконини берди.

2016 йилнинг дастлабки уч ойи давомида дунёда 292 мингга яқин смартфон чиқарилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қисқариш сезиларсиз — атиги 1,3 фоиз. Бироқ маълумотларни ўтган чорак кўрсаткичлари билан қиёслаганда, савдо ҳажми 18,6 фоизга пасайиб кетганини кўриш мумкин.

Смартфонлар бозорида, 2016 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, биринчи ўринни 27,8 фоиз натижа билан ҳамон Samsung эгалламоқда. Ўтган чоракда унинг ҳиссаси 22,1 фоизни ташкил этган эди.

Apple эса иккинчи ўринда қолмоқда, аммо уч ой аввал унинг смартфонлар бозоридаги ҳиссаси 20,9 фоиздан иборат бўлган бўлса, энди ушбу кўрсаткич 14,4 фоизга тушиб қолди.

Рейтингнинг учинчи поғонасида Huawei (9,3%), кейинги ўринларда эса Lenovo (5,8%), Xiaomi (5,5%) ва LG (5,1%) жойлашди.

TrendForce эксперти Аврил Ву айтишича, iPhone 6s’га бозорда талаб йўқ. У iPhone 6’га ўхшайди ва ўртача харидорга ҳақиқатда керак бўлган қўшимча функцияларга деярли эга эмас.

Мартда чиқарилган iPhone SE Apple савдоларини iPhone 7 чиққунига қадар ушлаб туради. Бироқ янги 4 дюймли смартфон Хитой брендларининг моделлари билан рақобат курашига дуч келиб бўлди ва ўртача нарх сегментида етакчи ўринларни эгалламай қўйди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 90
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар