«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 03:28
ЎЗO‘Z

Тошкентда маркетинг ва реклама ҳафталиги бошланди

19 апр, 22:49 7 799 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда маркетинг ва реклама ҳафталиги бошланди 19-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ADWEEK.UZ – маркетинг ва реклама ҳафталиги ўтказилади. Реклама, маркетинг, дизайн, медиа, технологиялар ва кўнгил очиш хизматлари соҳалари мутахассислари биринчи марта ягона майдонга йиғилишади ва реклама ҳамда маркетинг коммуникациялари саноатидаги инновациявий ечимларнинг кўп турли эканлигини намойиш этишади.

Маркетинг ва реклама ҳафталиги бир нечта йирик тадбирларни қамраб олади:

25-26 апрелда ADFORUM 2016 форум-кўргазмаси ташкил этилади, унда мамлакатнинг етакчи компаниялари маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилади. ADFORUM 2016 тадбирида 30дан зиёд компаниялар қатнашиши кутилмоқда. Иштирокчилар ишлаб чиқариш реклама агентликлари, дизайн-, web-, production-студиялар, полиграфия корхоналари, медиа ва маркетинг агентликлари ва бошқалардан иборат бўлади.

ADFORUM 2016 конференция қисмида семинарлар ва маҳорат сабоқлари ўтказилади. Форум-кўргазма қатнашчилари ўз ютуқларини намойиш этиш, шериклар портфолиолари билан танишиш, буюртмачилар топиш ва янги танишувларни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.

27 апрелда ADFEST 2016 – биринчи Тошкент маркетинг ва реклама фестивали ўтказилади, унда мамлакат арт-студиялари беллашадилар. adweek.uz сайти орқали онлайн-овоз бериш йўли билан йилнинг энг яхши реклама ечимлари аниқланади. Фестиваль натижалари 27 апрелдаги тақдимот маросимида эълон қилинади. Мазкур тадбир билан Маркетинг ва реклама ҳафталигига якун ясалади.

Реклама фестивали билан бир вақтда ADBRAND 2016 – брендлар ўртасида танлов бўлиб ўтади. Биринчилик учун курашда Ўзбекистон ҳудудида маҳсулот чиқараётган ёки хизмат кўрсатаётган ҳар қандай корхона қатнашиши мумкин.

Бир нечта номинациялар бўйича онлайн-овоз бериш Ҳафталик сайтида ташкил этилади. Танлов натижалари тақдимот маросимида маълум қилинади.

Шунингдек, ҳафталик доирасида бир қанча шериклик тадбирлари ўтказилади:

20 апрелда Ledokol Group компанияси UseNet//2016 профессионал интернет-конференциясини ташкил этади. Уч йиллик танаффусдан сўнг, UseNet//2016 яна тармоқ экспертларини бир жойга жамлайди, унда Ўзбекистонда интернет-реклама ривожланиши йўлларини муҳокама этилади. Бундан ташқари, 22 апрелда Россиянинг етакчи мутахассислари Сергей Спиваков ва Дамир Халиловнинг интернет-маркетинг бўйича семинарлари ўтказилади.

27 апрелда Be the CHANGE Group Игорь Маннинг иккита семинарини уюштиради. Россиялик машҳур маркетолог бозорда қандай қилиб етакчи мавқега эришиш ва бюджетсиз сифатли реклама кампаниясини қандай уюштириш ҳақида сўзлайди.

Ҳафталик ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,“Siymo” реклама агентлиги ва ICTNEWS Conferences.

Тадбирни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, “Камолот” ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси яқиндан кўмак берди.

Тадбир ҳамкорлари: Mice Group, Ledokol Group, Be the CHANGE Group,“OSIYO Reklama Agentligi” реклама агентлиги, NESTLE ва BLISS.

Ахборот ҳамкорлари: PR.uz, Газета.uz, Potrebiteli.uz, Daryo.uz, Mover.uz, UzReport.uz, ICTNEWS ва «Экономическое обозрение», ва радио ORIAT Dono. Бош ахборот ҳамкор – UZREPORT TV.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 125
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 214
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 502
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар