«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади

08 дек, 22:00 2 039 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси қитъамизда футболи ривожланган мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида давом этяпти. Шу мақсадда ЎФА ҳамда Япония футбол ассоциацияси ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга мўлжалланган навбатдаги музокаралар видеоанжуман шаклида ўтказилди. ЎФА матбуот хизматининг хабарида айтилишича, унда икки мамлакат футболини ривожлантириш, аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистонга Япониядан мураббий ва мутахассисларни жалб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Дастлабки музокараларда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийлиги ва ҳудудий академияларнинг техник директорлиги лавозими учун Япониянинг тажрибали мутахассислар хизматидан фойдаланиш ташаббуси билан чиққан эди.

Ўз навбатида Япония футбол ассоциацияси ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ҳар иккала давлат учун фойдали эканлигини маълум қилди.

Дастлабки келишувга кўра, аёллар терма жамоамизга номзод бош мураббий ва унинг ёрдамчиси келаси йилнинг январь ойида, ҳудудий академияларнинг техник директори эса февраль ойида юртимизга келиши кутилмоқда. Мазкур мутахассисларга аёллар футболини ривожлантириш тизимини йўлга қўйиш ва машғулотларни илмий-таҳлилий ёндашув дастурлари асосида ташкил этиш каби вазифалар юклатилади.

Конференцияда юртимизда фаолиятини бошлаши кутилаётган япониялик мураббийлар ҳам иштирок этиб, бўлажак иш режасини таништирди. Ўз навбатида, ЎФА тегишли бўлинмалари томонидан мутахассисларга аёллар терма жамоаси ва умумий футболдаги вазият таништирилди ҳамда жамоанинг ўйинларидан иборат видео-материал тақдим этилди. Бу ўз ўрнида, япониялик мураббийларга февраль ойига қадар бўлажак масъулиятли вазифасига пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.

Музокаралар чоғида шунингдек, шартноманинг шартлари ва япон мутахассисларининг мамлакатимиздаги вазифалари яна бир бор муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

ЎФА матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 0
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар