«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:19
ЎЗO‘Z

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан

04 дек, 14:55 2 357 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқади. Мазкур баҳс Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан икки жамоада ҳам жиддий йўқотишлар борлигини биласиз. "Насаф"нинг етакчиси Марко Станоевич бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Биз бу борада финалдан олдин сербиялик ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик.

- Марко бугун жамоангиз учун жуда муҳим кун. Икки жамоа деярли бир хил ҳолатда. Шундай экан финалдан қандай ўйин кутяпсиз? Эхтиёткорлик асосий планда бўладими?
- Бугун қайсидир маънода футбол байрами, десам тўғри бўлади. Финаллар доим мухлислар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кеча эса ишқибозлар учун ҳақиқий тантанали жараёнлар бўлиб ўтди. Бугун эса унинг давомини кўрамиз. Умид қиламанки, икки жамоа чиройли футбол кўрсатади. Натижа қандай бўлишини якунда кўрамиз.

- "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да эса сиз иштирок эта олмайсиз. Икки дўст финални бирга томоша қиладими?
- Бундай масъулиятли паллада жамоага ёрдам бера олмаслик жуда қийин. Майдон ташқарисида кузатиш ундан ҳам мураккаб. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйинга рухсат беришига умид қилгандик. Чунки мавсумнинг сўнгги ўйини қолди. Лекин бундай бўлмади. Кўрамиз, Черан мендан узоқлашиб кетмаса, финални бирга томоша қиламиз (кулади).

- "Насаф" учун мавсум ҳали тугамади. Шундай бўлсада, узоқ йўлни босиб ўтди. Суперлига, ОФК кубогидан қандай хулосалар юзага келди?
- Мавсум жуда қийин ўтди. Ўзимиз иштирок этган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Бугун бизда соврин ютиш учун охирги имконият қолган.

- "Насаф" билан шартномангиз йил охирида тугайди. Кейинги режалаштирингиздан нималар ўрин олган?
- Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Жамоада қолишдан хурсанд бўлардим. Бошқа таклифлар келиб тушмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар