«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

“Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

04 дек, 14:04 2 684 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! Италия футболи кучли бешлик чемпионатлари орасида мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу чемпионатда ҳужумчиларнинг гол уриши қийин, ҳимоячилар жуда бақувват ва қўпол ўйнайди, энг кучли дарвозабонлар ҳам айнан шу мамлакатда бўй кўрсатади.

Кейинги йилларда биз учун нисбатан яқин бўлган Россия чемпионатидан атиги уч футболчи – Алексей Миранчук, Элдор Шомуродов ва Александр Кокорин А Серия клублари билан шартнома имзолашга эришди.

Россиялик журналистлар, мутахассислар ва ҳатто мухлислар ушбу уч футболчининг имкониятлари ва қайд этаётган натижалари, кучли бешлик чемпионатларидаги ўйинларини таққослаш ва таҳлил қилиш, келажагини тахмин этишни хуш кўради.

Эътибор билан қарасак, бошида аутсайдер жамоа – “Женоа”га ўтган Элдор Шомуродовда олдинга силжиш яққол намоён бўлмоқда. Россия футболида юлдуз даражасига етган Алексей Миранчук ва Александр Кокорин “Женоа”дан кучли жамоалар – “Аталанта” ва “Фиорентина”га ўтган бўлса-да, шахсий фаолиятида орқага кетиш кузатилмоқда.

Шомуродов меҳнаткашлиги ва тартиб-интизоми туфайли ўз салоҳиятини кўрсата олди. Генуялик мухлислар ҳурматини қозонган легионеримиз “Рома” каби олдига катта мақсадларни қўйган клуб эътиборига тушди.

Бу борада Миранчук ва Кокориннинг ишлари ҳавас қилгулик эмас. Ҳар иккисининг жамоаси улардан қутилиш ҳаракатига тушиб қолган.

Миранчук айрим ҳолатларда бир-бир порлаб қўяпти. “Аталанта”нинг ҳужумкор футболчиси жорий мавсумда А Серияда еттита учрашувда майдонга тушиб, жами 195 дақиқа ўйнади. Бироқ, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Чемпионлар лигасида икки учрашувда 33 дақиқа тўп тепиб, битта голли пас муаллифи бўлди. Бергамо жамоаси раҳбарияти қишда Миранчукни бошқа жамоага ўтказиб юбормоқчи экани ва ўрнига янги футболчи олиши ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Кокорин Италияда ҳам чиғириқдан ташқарида қолиб кетди ва фаолиятини янги босқичга кўтара олмади.

Йил бошида “Спартак”дан Флоренцияга катта умидлар билан йўл олган Александр Кокорин янги мавсумда А Серияда тўрт марта кўриниш берди холос ва умумий ҳисобда 28 дақиқа ўйнади. Ҳатто тўпга тегинмасидан тугаб қолган ўйинлар ҳам бўлди.

Шомуродов Италия чемпионатида 12 та учрашувда жами 366 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди. Конференциялар лигаси саралаш турнирида иккита ўйинда битта гол, гуруҳ босқичида бешта беллашувда иккита ассист қайд этди.

Таниқли инсайдер Нобель Арустамян ўзининг телеграм-каналида Кокорин Италия чемпионатига мослаша олмаганини таъкидлади. Бундан ташқари, рус ҳужумчисига Элдор Шомуродовни ўрнак қилиб кўрсатди.

- Кокориннинг фаолиятини Элдор Шомуродовники билан таққослаш қизиқарли. Элдор “Женоа”дан кўтарилиб, “Рома”га ўтди, Еврокубокларда ўйнаяпти, бунинг барчаси Шомуродов учун биринчи ўринда турадиган меҳнатсеварлик ортидан келди.

Билишимча, унинг “Рома”даги жамоадошлари ва мураббийлар штаби вакиллари машғулотларда ва ўйинларда камроқ югуришини талаб қилмоқда. Улар Шомуродов кучини ҳал қилувчи сўнгги дақиқаларга сақлаб қолишини истайдилар.

Кокорин табиатан Элдордан иқтидорлироқ, лекин Шомуродов ютуқларга ҳаракат ва меҳнатга бўлган катта иштиёқ орқали эришмоқда. У жамоага тезроқ киришиб кетиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда, мисол учун, итальян тилини ўрганяпти. Унга бу борада Мхитарян ёрдам беряпти.

Кокориннинг Европада ўрнашиб қолиши учун унга Элдордаги мана шу хусусиятлар етишмаяпти, деб ёзди Нобель Арустамян.

А Сериянинг жорий мавсумида ушбу легионерлар ўйнаётган жамоалар мусобақа жадвалида кетма-кет жойлашган. "Аталанта" 31 очко билан Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, ундан кейинги қаторда 25 очко бор "Рома" жойлашган. "Фиорентина" эса римликлардан бир очко ва бир поғона ортда қоляпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 0
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 99
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 39
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 397
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 188
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 100
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 0
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 0
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 1
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 169
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 181
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 99
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 66
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 34
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 59
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 55
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 54
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 68
  • Бўлимлар