«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:59
ЎЗO‘Z

Абдумалик Халаков: Биз жаҳон чемпионатида рақиблар билан эмас, ҳакамлар билан жанг қилдик

06 ноя, 13:27 1 540 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдумалик Халаков: Биз жаҳон чемпионатида рақиблар билан эмас, ҳакамлар билан жанг қилдик Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. Мусобақада бугундан финаллар бошланди. Ушбу босқичга ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина бир нафари етиб келди холос. Бу Абдумалик Халаков.

Финалда ҳамюртимиз франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилди. Жангда вакилимиз мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг Абдумалик Халаков чемпионат ва финал борасида ўз фикрларини билдирди.

- Жаҳон чемпионатига ҳар томонлама кучли тайёргарлик кўрилди. Лекин биз бу мусобақада рақиблар билан эмас, балки ҳакамларга қарши жанг ўтказдик, деб ўйлайман. Биздан кўп ғалабаларни олиб қўйишди. Бироқ биз ютқазмадик. Жамоамиз дунёда биринчи ўринда. Мағлубиятга учраганимизда рақиблар эмас, ҳакамлар енгишди. Шунинг учун энди рефериларга имкон қолдирмаслик учун жуда кўп меҳнат қиламиз.

Рақибларимга финалгача имкон қолдирмагандим. Франциялик боксчи ҳам кучли экан. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, насиб қилса, Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритишга уринамиз
, - деди Халаков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар