«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 02:28
ЎЗO‘Z

Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди

24 окт, 18:48 2 561 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди Қозоғистон премьер-лигасида иштирок этаётган “Тобол” сўнгги тур олдидан мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди ва чемпионликни қўлга киритиш имконига эга бўлди.

УЕФА аъзоси ҳисобланган Қозоғистонда юқори дивизион – премьер-лигада 14 та жамоа иштирок этмоқда. Улар икки даврали тизимда ғолиблик учун курашяпти. Мусобақа ғолиби келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасининг саралаш босқичига йўлланма олади.

Айни пайтда қўшни мамлакат юқори лигасида Ўзбекистондан фақатгина бир футболчи – Игорь Сергеев тўп тепмоқда. Ўтган йилнинг охирида “Пахтакор” билан шартномаси якунлаган моҳир ҳужумчи дастлаб, “Актобе” сафига қўшилганди. Ўшанда, Сергеевга “Астана” клуби ҳам даъвогарлик қилган, бироқ ҳамюртимиз ўз олдига катта мақсадларни қўйган “Актобе”ни танлаганди. Афсуски, ушбу клубда раҳбарият ўзгариши муносабати билан чемпионликка даъвогар жамоанинг ишлари ортга кетди.

18 та учрашувда еттита гол билан “Актобе” тўпурари бўлиб турган Игорь Сергеевга ёзда “Тобол” таклиф билан чиқди. Кустанайликлар ўзбекистонлик футболчи ёрдамида УЕФА Конференциялар лигаси учрашувлари олдидан таркибни кучайтиришга қарор қилганди. Молиявий қийинчиликка дуч келган “Актобе” энг кўп маош оладиган Сергеевни қўйиб юборди.

Легионеримиз ҳақиқатан Конференциялар лигасида янги жамоасига катта ёрдам бера олди. Хорватиянинг “Хайдук” жамоаси билан бўлган илк учрашувда “Тобол” сафарда 0:2 ҳисобида ютқазиб келган эди. Лекин уйдаги жавоб ўйинида 4:1 ҳисобида зафар қучиб, учинчи босқичга ўтди. Голлардан иккитаси Игорь томонидан киритилди. Бироқ, жамоага гуруҳ босқичгача чиқиш учун тажриба етишмади.

“Тобол” бор эътиборини ички чемпионатда пешқадам “Астана”га етиб олишга қаратди. Ниҳоят, 25-турдан сўнг мақсадига етиб, кустанайликлар биринчи ўринга кўтарилиб олди. Бунда учинчи ўринда бораётган “Қайрат”нинг ёрдами катта бўлди. Бу турда ўз майдонида “Астана”ни қабул қилган “Қайрат” 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўз навбатида, “Тобол” футболчилари имкониятдан унумли фойдаланиб қолди. Улар “Шахтёр”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи голни Игорь Сергеев киритди. Бу ҳамюртимизнинг премьер-лигадаги 10-голи бўлди. Игорь “Тобол”га ўтганидан кейин “Ордабаси” ва “Қизил-Жар” дарвозасини ҳам ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирган.

Қозоғистон премьер-лигасида сўнгги тур олдидан “Тобол” 58 очко билан пешқадамга айланди. Аламли мағлубиятдан сўнг, “Астана” икки очко кам очко билан иккинчи поғонага тушиб қолди. “Тобол”га фойдаси теккан “Қайрат” эса чемпионатни учинчи ўринда якунлаши аниқ бўлиб улгурган.

Мазкур турдаги аниқ зарбасидан кейин умумий голларини 10 тага етказиб олган Игорь Сергеев тўпурарлар баҳсида учинчи ўринга чиқиб олди. Гол уриш бўйича пешқадам Марин Талмасов “Астана” сафида жами 17 та тўп киритган. Уни таъқиб қилаётган “Қайрат” ҳужумчиси Артур Шушеначев ҳисобида 12 та аниқ зарба бор.

Премьер-лиганинг охирги тури 30 октябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни чемпионликни расмийлаштириш имконига эга бўлган “Тобол” футболчилари “Акжайик” жамоаси меҳмони бўлади. Ҳамон олтин медаль учун имкониятини сақлаб турган “Астана” эса ўз мухлислари гувоҳлигида “Турон” жамоаси билан куч синашади.

Игорь Сергеев жамоаси чемпионлик имкониятини қўлдан бой бермаслигига умид қиламиз. Ҳужумчимизда эса, кўп карра Ўзбекистон чемпионлиги қаторига Қозоғистон чемпионати олтин медалини қўшиб қўйиш эҳтимоли катта. Омад, Игорь!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 24
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 22
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 36
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 63
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 38
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 133
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Бўлимлар