«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 06:14
ЎЗO‘Z

Секейра ҳакамларни айблади, бунга Ашурматов қандай жавоб қайтарди?

23 окт, 21:44 2 426 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Секейра ҳакамларни айблади, бунга Ашурматов қандай жавоб қайтарди? “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Мураккаб ва қийин ўйин бўлди. Сайлов олдидан Қўқон халқининг кайфиятини кўтарганимиздан хурсандман. Йигитларимизга ва мухлисларимизга катта раҳмат. Рақиб ҳужумга ўтганида ишқибозлар бизни ҳимояга ётиб олмаслигимизни талаб қилишади. Бу ҳам жамоамизга қўшимча куч беради. Биз ҳам йигитларга кўпроқ ҳужум қилиш кераклигини таъкидлаймиз. Ўйиндан олдин футболчиларимизга “Локомотив”ни мураккаб рақиб эканлигини айтиб, илиқ фикрлар билдиргандик. “Локомотив” медаллар учун курашишни мақсад қилганди. Аммо қаердадир Секейра ўз ўйин услубини йўлга қўйиб олгунича вақт йўқотди.

Бугунги учрашувда ҳам “Локо” тўп назорати ва позицион ҳужумлар бўйича устунлиги борлигини кўрсатди. Аммо биз ғалабага иштиёқ, охиригача курашиш, мухлисларимизни хурсанд қилиш каби омиллар бўйича ғалаба қозондик. Ўрнимиз жамоа савиясига мос эмасди. Ўйиннинг айрим вазиятларида “Локомотив” юқори ўйин кўрсатди ва биздан устунлик намойиш қилди. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олди.

- Секейра матбуот анжуманида ҳакамлар айби билан ютқаздик деди. Сиз ҳакамлар тўғрисида нима дейсиз?
- Ҳакамлар иккала томонга ҳам адашган бўлиши мумкин. Лекин атайин қайсидир томонга ён босди деб айта олмайман. Афсус, бугун ВАР ишлатилмади. Шу сабабли айрим вазиятларга реал баҳо беришимиз қийин. Асосийси, биз ғалаба қозондик. Бундай пайтда кимгадир эътироз билдириш қийин. Тўғри, хатосиз ўйинлар бўлмайди, мен фақат футболчиларимга эътироз билдиришим мумкин. Боя айтганимдек, ўйин пайтида устунликни рақибга бериб қўйганимиз учун қаерда хато қилганимиз устида изланишим мумкин.

Гапнинг очиғи, мен Бамбадан тўп қўлингга тегдими деб сўрадим. Юзимга тегиб кириб кетди, деб айтди. Такрорий лавҳаларни кўриб чиққанимиздан кейин аниқ фикр билдириш мумкин. Туроповга келсак, у тўпдан узоқроқда ўхшаб туюлди. Буни ҳам қайта кўриб чиқиш керак. Буни кўрадиган қўмита бор. Бугунги ўйинни бошқариш осон бўлмади. Мураккаб ўйинда ҳакамлар ишни муносиб уддалай олишди.

- “Қўқон-1912” учта ўйинда ўз ўрнини сақлаб қоладими?
- Йўқ, биз 8-ўринни сақлаб қолмоқчи эмасмиз. Айтиб ўтганингиздек, олдимизда учта ўйин бор. Имконият бор экан, янада яхшироқ ўринларга ҳаракат қилсак бўлади. Йигитларга ишонаман. Бир неча бор таъкидлаб ўтдим, 9, 8-ўринлар бизга керак эмас. “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Локомотив” каби грандларга қарши футболчиларимиз яхши ўйнай олишларини кўрсатди ва ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата оладилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 111
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 154
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 251
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 500
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 39
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 171
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 103
  • Бўлимлар