«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 11:20
ЎЗO‘Z

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"

23 окт, 18:58 2 086 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди" Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин ўтди. Илк 20 дақиқаликда "Қўқон-1912" жамоаси агрессив ўйин намойиш этди. Ҳакамлар ҳам ўйинни шундай давом эттиришга қўйиб беришди. Бизнинг фикримиз бўйича биринчи голни қўли билан урди. Иккинчи бўлим ўйнаш услубимизни ўзгартирдик. Биринчи бўлимга қараганда анча яхши ўйнадик. 2:1 бўлишидан олдин Диёр Туроповда гол уриш учун имконият бўлганди. Ҳакам бу вазиятда эътибор бермади. Кўпчиликнинг айтишича футболкасидан тортиб қолган экан", - дейди Микаэль Секейра.

- "Локомотив"нинг сўнгги учта учрашуви қолди. "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва Қаршида "Насаф" билан. Мана шу учрашувларда очко олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ҳаракат қиламиз. Бугун мағлубиятга учрашимиз керакмасди. Футболчилар кийим алмаштириш хонасида хафа бўлиб ўтирибди. Бу ҳакам бизнинг иштирокимиздаги 3та ўйинда ҳам мағлубиятга олиб келган. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйнайдиган вазиятда пенальти қўйиб берган. Якунда улар 3:2 ҳисобида ютиб кетди. Бугунги ҳакамликдан ўзим ҳам хафаман. Португалиядаги ҳаётим давомида бундай ҳакамликни кўрмаганман. Мен ўзимнинг фикримни айтаман.

Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши учун битта йўл бор. Академиялар очилмоқда. Бу нарса ҳал қилиб бермайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлганидан сўнг кўтарилади. Осиёда қолар экан, бундай тизим билан ҳеч қачон мундиалга чиқа олмайди. Бу тизим ўзбек футболига якун ясаб беради. УЕФАда ҳакамлар бошқача бўлади, футболчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ўзгаради. Майдонда бир-бирини уриб синдирмайди. Муносабат бошқа томонга бурилади.

Бир кун кетадиган бўлсам, жуда хафа бўлиб кетаман. Чемпионат якунлангач уйимга йўл оламан. Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим, чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 173
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 0
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 0
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 18
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Бўлимлар