«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:17
ЎЗO‘Z

Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди?

23 окт, 11:16 3 885 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди? УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида “Рома”ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасининг россиялик дарвозабони Никита Хайкин учрашувдан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан, Элдор Шомуродовнинг ўзини тутиши уларни ҳайратга солганини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, бу учрашув норвегияликлар учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ўтган йили илк маротаба Норвегия чемпионлигини қўлга киритгани учун УЕФА таснифидаги мусобақада биринчи бор қатнашаётган ушбу жамоа ўзгача иштиёқ билан тўп сурмоқда.

Ўйин олдидан ҳамма “Рома”нинг ғалабасини кутган эди. Римлик футболчиларнинг ўзи ҳам, бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам ўз кучига ишонгани табиий. Йўқса, португалиялик мутахассис ўйинда захира футболчиларини илк дақиқалардан ўйнатмас эди ва учрашувга жиддийроқ эътибор қаратарди.

Футболдан кўра қишки спорт турлари анча оммалаш мамлакат вакилини қудратли “Рома”ни парчалаб ташлаши бир қарашда ақлга сиғмайдиган ҳолат. Жозе Моуриньо узоқ йиллардан бери мураббийлик қилаётган бўлса, у бошқарган бирорта жамоа шу кунгача олтита тўп ўтказмаганди. Бу мағлубият Моуриньо ва “Рома” репутациясига жиддий зарба бўлди.

Жамоани қўллаш учун Норвегиягача келган садоқатли мухлислар билан ҳам муносабат бузилди. Улар бу муваффақиятсизликни ҳазм қила олмади ва футболчиларнинг узрини қабул қилмади.

Шу боис, “Рома” футболчилари қақшатқич мағлубиятни жуда оғир қабул қилди. Кайфият йўқ, ҳаммаси ғазабда, аламзада. Мезбонлар эса, атиги 45 минг аҳолиси бор Будё шаҳарчасига келган биринчи машҳур клуб вакилларидан эсдалик олиш илинжида. Бироқ, меҳмонлар шу куни ғолиб томон билан футболка алмаштирмади.

Фақатгина Элдор Шомуродов мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик эканини намойиш қилди.

- Элдор Шомуродовга алоҳида раҳмат айтамиз. Ўйиндан кейин ўзини жуда муносиб ва ҳурматга лойиқ тутди. Йигитларимиз “Рома”нинг кўп футболчилари билан футболка алмаштиришни истаган эди. Лекин бунақа натижадан кейин уларни бунга кўндиришнинг имкони бўлмади. Мен Элдорнинг олдига келиб, у билан гаплашдим ва у футболчиларимизга бир нечта футболка олиб чиқиб берди, - дейди Никита Хайкин.

Дарҳақиқат, Шомуродов билан ишлаган мураббийлар, футболчилар, мутахассис, ҳамюртимиз билан мулоқотда бўлган журналистлар унинг профессионал жиҳатларидан ташқари, инсонийлик фазилатлари, одоб-ахлоқи, хулқи, ўзини тутиши, меҳнаткашлиги, камтаринлигини ҳам алоҳида эътироф этишади.

Рақиб дарвозабонининг гапларидан Шомуродов Норвегиядаги муваффақиятсизликдан сўнг ҳам ўзининг энг яхши тарафларини кўрсата олгани аҳамиятлидир. Бу халқимизга хос тарбия маҳсулидир.

Норвегияликлар бу учрашувни узоқ вақт эслаб юради. Бироқ, футбол ўз йўлига. “Будё-Глимт” футболчилари эса ўзбек йигитининг мураккаб вазиятда бўлишига қарамай, ўзларига қилган дўстона муносабатини ҳеч қачон унутмайди. Элдор ўз хатти-ҳаракатлари орқали ўзбек халқининг бағрикенлигини намойиш қилди ва норвегияликларнинг эътибори, эътирофи ва эҳтиромини қозонди.

Омадингни берсин, Шома!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар