«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 10:01
ЎЗO‘Z

Лазизбек Муллажонов: "Бокс ишқибозлари томонидан мен ва Жалоловни таққослаш бўлади. Бу менга куч беряпти!"

21 окт, 20:45 1 715 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лазизбек Муллажонов: "Бокс ишқибозлари томонидан мен ва Жалоловни таққослаш бўлади. Бу менга куч беряпти!" Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бу сафар +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалоловнинг ўрнига ёш, иқтидорли боксчимиз Лазизбек Муллажоновга имкон берилмоқда. SPORTS.uz сайти чемпионат олдидан унинг фикрлари билан қизиқди.

- Ушбу йирик мусобақада айнан оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик спортича эътибор кўпроқ қаратилади. Жалоловдан кейин қандай ўринбосар етишиб чиққани кўпчиликка қизиқ. Бу сиз учун қай даражада масъулият юклайди? Мусобақа олдидан ҳаяжон борми?
- Хозир хоҳлаймизми, йўқми, албатта, ишқибозлар томонидан мен ва Жалоловни таққослашади. У бутун дунёга ўз кучини кўрсатиб қўйди ва бу нарса менга ҳам куч бермоқда. Шу билан биргаликда, елкамга катта бир масъулият юклаяпти, десам муболаға бўлмайди.

- Америка, Қозоғистон ва Буюк Британиянинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибида Ричард Торрес, Фрейзер Кларк, Камшибек Конкабаев каби Олимпиада ўйинлари совриндорлари ўрин олмаган. Бу сиз учун яхши янгилик, десак бўладими? Ёки айнан уларга қарши ўзингизни синаб кўришни истаган эдингизми?
- Қайсидир маънода яхши янгилик, деб ҳам бўлмайди. Чунки янги ном, янги қирралар, биз уларни яхши танимаймиз. Лекин мен учун катта имконият, деб ўйлайман ва Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Муллажонов ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, бир қатор халқаро турнирлар ғолиби ва ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ҳисобланади. Барча боксчиларимизга омад ёр бўлсин, деб қоламиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 172
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 18
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 172
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 154
  • Бўлимлар