«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:37
ЎЗO‘Z

«Насаф» 5 та гол урилган ўйинда Туркманистон клубини мағлуб этиб, Марказий Осиё минтақаси ғолиби бўлди

25 авг, 22:13 2 670 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Насаф» 5 та гол урилган ўйинда Туркманистон клубини мағлуб этиб, Марказий Осиё минтақаси ғолиби бўлди Фото: «Насаф ФК»
Футбол бўйича ОФК Кубогининг чорак финал (Марказий Осиё финали) ўйинида «Насаф» 25 август, чоршанба куни «Аҳал» билан баҳс юритди.
Қаршида кечган баҳсда умумий ҳисобда 5 та гол киритилди. Дастлаб қаршиликлар 26-дақиқада Марко Стоноевичнинг узоқ масофадан йўллаган супер зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди. 32-дақиқада эса Андрия Калудерович чап қанотдан оширилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди.

Иккинчи 45 дақиқаликда Туркманистон клуби кетма-кет икки бор гол уриб, мувозанатни тиклади. Бироқ 77-дақиқада Ҳусайн Норчаев 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, «Насаф»га ғалаба келтирди.

Шу тариқа «Насаф» Марказий Осиё минтақаси ғолиби бўлди. Эндиликда Рўзиқул Бердиев шогирдлари мусобақанинг ярим финал босқичида Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клуби билан баҳс юритади.

ОФК Кубоги
Чорак финал (Марказий Осиё минтақаси финали)

«Насаф» Ўзбекистон — «Аҳал» Туркманистон 3:2
Голлар:
1:0 — 26 Станоевич, 2:0 — 32 Калудерович, 2:2 — 60 Тагаев, 2:2 — 69 Тагаев (пен), 3:2 — 77 Норчаев.

«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саидов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (7.Дониёр Нарзуллаев, 90+3), 10.Баҳром Абдураҳимов (70.Абубакр Ризо Турдалиев, 62), 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Андрий Калудерович (20.Суҳроб Нуруллаев, 62).

«Ахал»: 1.Расул Чориев, 3.Гурбангули Ашуров, 5.Абди Башимов (11.Дидар Дурдиев, 86), 7.Элман Тагаев, 9.Мирза Бекназаров (13.Шоҳрат Суюнов, 73), 14.Мейлис Диниев (12.Ибраҳим Мамедов, 56), 21.Расул Ҳожаев, 23.Хошгелди Хожовов (20.Пирмират Султонов, 56), 29.Сердар Гелдиев, 71.Ата Гелдиев, 10.Гурбан Аннаев (6.Арзувгули Сапаргулиев, 86).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларни қўлга киритишди 18 мая, 19:19 208
  • Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқичига 29 май куни қуръа ташланади 18 мая, 18:59 89
  • Фил Фоден АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди 18 мая, 16:43 58
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 130
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 223
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 146
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 156
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 196
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар