«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:00
ЎЗO‘Z

"Навбаҳор" майдонида учралган мағлубиятга Секейра қандай изоҳ берди?

15 авг, 23:00 1 780 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Навбаҳор" майдонида учралган мағлубиятга Секейра қандай изоҳ берди? Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Микаэль Секейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Одатда бу жамоанинг ўйинларига кўп мухлислари ташриф буюришади. "Локомотив" бугун мезбонлардан яхшироқ ўйин кўрсатди. Ўйинни назорат қилдик. Аммо бугун "Навбаҳор" дарвозабони энг яхши ўйин кўрсатди. Хурсанд қиладиган жиҳати, бугун футболчиларимиз кўрсатларимизни яхши бажаришди. Ўйлашимча, футболчиларимиз ҳақиқий жамоавий ўйин кўрсатишди. Биз яратган вазиятлар пайти тўп дарвоза тўсинига тегди, дарвозабон қайтарди. Тўғри, ўйин охирида битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйинда ғалаба қозониш учун барча ишни бажардик, лекин омадимиз юришмади.

Авваламбор, Ўзбекистонга пул учун келмаганман. Асосий мақсадим бу ердаги футбол ривожига ҳисса қўшиш. Бугунги ўйинга аввалдан тайёр бўлиб келгандик, шунга яраша ўйин намойиш этдик. Асосий мақсадимиз майдон марказида тўпни рақибга бермасликка интилдик. Биласиз, ким имкониятлардан фойдалана олмаса, рақиб келиб гол уриб кетади. Бугун ҳам шундай бўлди.

Одатда, "Навбаҳор" мухлислари стадионни тўлдириб туришади. Пандемия сабаб уларнинг йўқлиги албатта, билинди.

"Навбаҳор"да яхши футболчилар йиғилган. Биринчи навбатда, мухлислари кўплигини ҳам таъкидламоқчиман. Ҳамма нарса бор бу жамоада. Қандайдир камчиликлари бўлса улар вақти соати билан бартараф бўлади, албатта.

Абдухолиқов деярли бир ой ўйнамади. Бугун 70-дақиқа ўйнаган бўлса, астойдил ҳаракат қилди. Унга бироз вақт керак яхши формага кириб олиши учун. Рақиб жамоа дарвозабони яхши ўйнамаганида, бугун биз натижага эришишимиз мумкин эди. Мен бераётган жисмоний юкламаларга бугун таркибимизда йиғилган футболчиларнинг ҳаммаси тайёр. Шунчаки, бироз омад етишмаяпти. Кўряпсизлар, бир ўйинда омад келяпти, бошқасида эса йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ердан бошимдан тик кўтарган ҳолда, "Локомотив" ўйинини яхшилагач кетаман", - дейди Микаэль Секейра.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар