«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 02:42
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Азамат Абдураимов: "Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ"

15 июн, 22:08 2 409 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Азамат Абдураимов: "Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ"
Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон учрашувидан олдидан ҳамманинг фикри турлича. Биз эса эксперт фикри рукни орқали Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин терма жамоамизнинг имкониятлари ҳақида тажрибали мутахассис, "Янгиер" жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг мулоҳазаларини тингладик.

Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ
"Ижобий натижага умид қиляпман. Бизнинг йигитлар Саудия Арабистонини енгишга қодир, бунга шубҳам йўқ. Терма жамоамизда Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов сингари етакчиларимиз бор. Мен бу йигитларга ишонаман. Бироқ кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ. Улар ўйинга қандай тактик режа танлашади, ҳимояда ўйинни қандай йўлга қўйишади шу ва бошқа омиллар. Сир эмаски, Саудия Арабистони ўз майдонида жуда яхши тўп тепади. Улар истаган жамоани юта олишлари мумкин. Мен ушбу мамлакатда ўйнаганман, нималарга қодирлигидан хабарим бор. Рақиб мураббийи ҳужумда ўйинни яхши қура олади", - дейди Азамат Абдураимов.

Бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик муҳим
"Албатта, бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик муҳим. Рақиб Сингапур ёки Филиппин эмас. Майдонда маҳоратни юз фоиз ишга солиш керак. Ўйлайманки, футболчиларимиз бутун ўзбек футболи учун борларини беришади. Уларга барча мухлислик қилаётганини унутишмаслиги даркор. Агарда йигитларнинг кўзи ёнса, ҳар бир тўп учун курашса биз керакли натижага эриша оламиз. Боринки, майдонда ўзларини ўйласа, жамоа эмас, юлдузлар тўп тепса мағлубиятга учрашимиз ҳеч гап эмас. Абрамов ва унинг жамоасида вақт етарлича бўлди. Улар футболчиларнинг юрагига етиб борадиган керакли сўзларини топишлари лозим. Бошқача йўл билан биз саудияликларни юта олмаймиз. Майдонда ҳамма бор кучини ташлаши зарур.", - дейди Азамат Абдураимов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 53
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 264
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар