«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:44
ЎЗO‘Z

Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун

06 мая, 04:22 2 237 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун
Тунда УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг сўнгги ўйини бўлиб ўтди ва унда "Челси" "Реал"ни таслим этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу учрашув ҳақида таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз "Телеграм" каналида қуйидагича пост қолдирди:

"Челси". Менди энг оғир вазиятларда қутқарди. Учта ҳимоячи Бенземани тўхтатди ва Азарга ўйин бермади. Марказда Жоржиньо ва Канте Модрич-Кроосдан тезроқ ўйнади. Маунт эса Каземирони ҳимояда вазифалар билан юклаб ташлади. "Реал" қанотга чиқарилди. Иккинчи қаватни эса "Челси" ютиб чиқди. Ҳимоя-ҳужум-ҳимоя маршрутини "Челси" яхшироқ босиб ўтди. Хаверц ва Вернер жой алмашиб чалғитишди. Тухелнинг энг катта иши "Реал"ни бўшлиқдан маҳрум қилди. Чизиқларни ажратиб ташлади ва бўлинганларни еб ташлади. Майда фол тактикасини самарали ишлатди. 90 дақиқа прессинг қилди. Юксак жисмоний ҳолат намойиш этди.

"Реал". Рамос жароҳат билан ўйнагани сезилди. Плюс 1-таймда сариқ олиб уёғига эҳтиёт бўлди. "Реал" ҳеч қўлламаган услубда ўйнади. Марказий ҳимояда 3 футболчи. Фаол қанотлар ишламади. Менди ҳужумда, Винисиус эса ҳимояда ёрдам беролмади. 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганда керак пайт яна иккита қўшилиб, 5 тага айланади. Бироқ, Реал айнан 3 ҳимоячи билан ўйнади, улар ҳам жуда секин харакат қилишди.

Каземиро Маунтга бас келолмади. Модричда тезлик, Кроосда эса кескинлаштирувчи паслар оқсади. Азар ўз имкониятининг ярмини ҳам кўсатмади. Уни майдонда пайтидаёқ ўйиндан чиқариб юборишди. Бензема уч ҳимоячига қарши курашди. Қанотдан ёрдам келмади. Шунда ҳам иккита вазият қилди. "Реал" сафида ярим финал натижасига кўра бош эгмаган ягона футболчи.

Баъзида ярим финаллар драмага айланади. Охирида жанжаллар чиқади. Томошабинлар ҳам анча вақтгача эмоцияни боса олишмайди. Лекин бу сафар "Реал"нинг кўплаб адекват мухлислари ҳам шунчаки "Челси" яхшироқ ўйнаганини тан олишди. Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун", - деб ёзиб қолдирди Файзиев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар