«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 01:45
ЎЗO‘Z

Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубогида иккинчи бор шоҳсупага кўтарилишди

19 апр, 22:43 2 389 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубогида иккинчи бор шоҳсупага кўтарилишди
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам Екатерина Пирожкова мураббийлигидаги жамоамиз гуруҳ машқларида ўзининг ғолибона одимини давом эттирди.

Гуруҳ машқларида Ўзбекистон терма жамоаси яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва қизларимизнинг оламшумул ғалабаси шарафига яна Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳияси янгради.

Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Севара Сафоева ҳамда Камола Ирназарова 5 тўп билан машқларни ажойиб тарзда бажаришди ва уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳакамлар томонидан энг юқори баҳоланди – 40.95.

2-ўринни икки очкодан кўпроқ фарқ билан Белорус терма жамоаси эгаллади. Уларнинг чиқиши 38,65 балл билан баҳоланди. 5 тўп билан машқ бажаришда 37,60 балл жамғарган Исроил терма жамоаси кучли учликни якунлаб берди.

Уч ҳалқа ва икки жуфт булава билан машқ бажаришда белоруслик гимнастикачилар тенгсиз эканлигини исботлашди – 38,65 балл билан улар 1-ўринга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда ҳамюртларимиз 37,70 балл билан кумуш медални Тошкентда олиб қолишди. Бронза медали яна исроиллик қизларга насиб этди. Уларнинг чиқишини ҳакамлар 34.95 балл билан баҳолади.

Жаҳон кубогининг шахсий биринчилигида Ўзбекистон шарафини истеъдодли қизларимиздан Сабина Ташкенбаева ҳамда Екатерина Фетисовалар ҳимоя қилишди. Ҳар иккала спортчимиз ҳалқа билан машқ бажаришда финалга йўл олди. Якуний натижаларга кўра, Сабина 5-ўринни эгаллаган бўлса, Фетисова 8-ўрин билан кифояланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 25
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 59
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 21
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 51
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 45
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 0
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 0
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 1
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 25
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 42
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 59
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 24
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 21
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 51
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 99
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 45
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 58
  • Бўлимлар